Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияларининг «Тараққиёт блоки»ни ташкил этиш тўғрисидаги баёноти ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияларининг «Тараққиёт блоки»ни ташкил этиш тўғрисидаги баёноти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 6 май,
847-V-сон