Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «ҳукумат соати»ни ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг таклифларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. 2025 йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида ўтказиладиган «ҳукумат соати»да «Мамлакатимизда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг саволларига жавобларни эшитиш ҳақидаги таклиф маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси «ҳукумат соати»га тайёргарлик кўрилишини ҳамда унинг ўтказилишини ташкил этсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 5 май,
845-V-сон