Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Худаяровга «Аҳоли орасида онкологик касалликларнинг олдини олиш ва уларни барвақт аниқлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 94-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддасига ва «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси ҳамда Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Худаяровга «Аҳоли орасида онкологик касалликларнинг олдини олиш ва уларни барвақт аниқлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Мазкур Қарор ва парламент сўрови Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Худаяровга юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 6 май,
854-V-сон