Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚИЗИЛҚУМ ФОСФОРИТ КОМПЛЕКСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ВА САМАРҚАНД КИМЁ ЗАВОДИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қизилқум фосфорит конларининг минерал-хом ашё базаси асосида қишлоқ хўжалигининг фосфорли ўғитларга бўлган эҳтиёжларини қондириш ҳамда республика кимё саноати корхоналарининг қувватларини янада самарали ишлатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қизилқум фосфорит конларини комплекс ўзлаштириш тўғрисида» 2001 йил 16 майдаги 219-сон қарорига мувофиқ «Қизилқумнодирметаллолтин» давлат концерни томонидан:
Қизилқум фосфорит конларини ўзлаштиришнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 400 минг тонна ювилмаган куйдирилган фосфорит концентрати (27% Р205) ва 300 минг тонна бойитилмаган фосфор кукуни (16—17% Р205) бўлган биринчи навбати (I босқич) амалга оширилганлиги;
Самарқанд кимё заводи ва Олмалиқ «Аммофос» очиқ акциядорлик жамияти учун ҳар ойда 30 минг тоннагача куйдирилган ювилмаган фосфорит концентрати (27% Р205), шунингдек «Қўқон суперфосфат заводи» очиқ акциядорлик жамияти учун 14 минг тоннагача бойитилмаган фосфор кукуни (16—17% Р205) ишлаб чиқариш ва етказиб бериш таъминланганлиги;
700 минг тонна ювилган фосфорит концентрати, шундан 430 минг тоннаси ювилган куйдирилган концентрат (28% Р205), 200 минг тоннаси ювилган концентрат (18—19% Р205) ва 70 минг тоннаси ювилган қуритилган концентрат (25% Р205) ишлаб чиқариш ҳажмига эга бўлган Қизилқум фосфорит комплексининг биринчи навбатини (II босқич) кенгайтириш лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. «Қизилқумнодирметаллолтин» давлат концерни ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг Қизилқум фосфорит комплекси қувватларини босқичма-босқич ўзлаштиришни жадаллаштириш бўйича 1-иловага* мувофиқ таклифлари маъқуллансин.
* 1-илова берилмайди.
3. «Қизилқумнодирметаллолтин» давлат концерни:
бойитишнинг комбинациялаштирилган (ювиш, куйдириш) схемаси бўйича Қизилқум фосфорит комплекси иккинчи навбати (I босқич) лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини олти ой муддатда қайта ишласин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлашда 2006 йилга бориб камида 1500 минг тонна фосфорит концентрати (таркибида 28% Р205 мавжуд бўлган 1300 минг тонна ювилган куйдирилган фосфорит концентрати ва таркибида 18—19% Р205 мавжуд бўлган 200 минг тонна ювилган қуритилган фосфорит концентрати) ва таркибида 18—19% Р205 мавжуд бўлган 200 минг тонна майда фракцияли ювилган фосфор кукуни ишлаб чиқариш таъминланишини назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Самарқанд кимё заводини 2-иловага* мувофиқ I босқичда (2003-2004 йиллар) фосфорли минерал ўғитлар ишлаб чиқаришнинг лойиҳадаги қувватини ва технологик линияларини тиклаган ҳолда мавжуд сульфат кислота цехини реконструкция қилишни, II босқичда эса (2003—2005 йиллар) бир йилда 70 минг тонна суперфосфат ишлаб чиқарилишини таъминлаш (100% Р205) назарда тутган ҳолда босқичма-босқич реконструкция қилиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
* 2-илова берилмайди.
5. «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси олти ой муддатда ваколатли экспертиза органлари билан биргаликда ва «Мицуи» компанияси иштирокида Самарқанд кимё заводини реконструкция қилишнинг I ва II босқичлари лойиҳаси техник-иқтисодий асосларининг қайта ишланган вариантини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Навоий кон-металлургия комбинати ва «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари — Қизилқум фосфорит комплекси иккинчи навбати, шунингдек Самарқанд кимё заводини реконструкция қилиш I ва II босқичлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишни
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 майдаги 237-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 20-сон, 236-модда)
экспорт молиялаштиришни суғурта қилиш воситасида хорижий банкларнинг Ҳукумат кафолати остида тендер асосида жалб этиладиган кредит ресурслари — Қизилқум фосфорит комплексининг иккинчи навбати, Самарқанд кимё заводини реконструкция қилишнинг I ва II босқичлари лойиҳаларини амалга оширишни маблағ билан таъминлаш манбалари этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Самарқанд кимё заводини реконструкция қилиш ва корхонани молиявий соғломлаштириш бўйича ишларни таъминлаш мақсадида:
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 мартдаги 124-сон қарори билан берилган кредитларни қайтариш, шу жумладан улар бўйича фоизларни ҳисоблаб ёзиш муддати, қайтаришни 2007 йил 1 январдан бошлаган ҳолда, узайтирилсин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига Самарқанд кимё заводининг бюджетга, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва улар бўйича ҳисоблаб ёзилган пенялар бўйича қарзларини ҳисобдан чиқариш юзасидан таклифлар киритсинлар.
8. «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси Қизилқум фосфорит комплекси қувватлари ишга туширилгунга қадар Олмалиқ «Аммофос» очиқ акциядорлик жамиятини ва «Қўқон суперфосфат заводи» очиқ акциядорлик жамиятини, жалб этиладиган хорижий инвесторларнинг инвестиция мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда, 3 ва 4-иловаларга* мувофиқ реконструкция қилишни белгиланган тартибда таъминласин.
*3 ва 4 иловалар берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Қизилқум фосфорит комплексининг иккинчи навбатини қуриш лойиҳасини, шунингдек Олмалиқ «Аммофос» очиқ акциядорлик жамиятини ва «Қўқон суперфосфат заводи» очиқ акциядорлик жамиятини реконструкция қилиш лойиҳаларини Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилги ва кейинги йиллар инвестиция дастурига белгиланган тартибда киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Навоий кон-металлургия комбинати концерни 2006 йилдан бошлаб, хлор миқдорининг стандартларда йўл қўйиладиган доирада бўлишини таъминлаган ҳолда, фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга ҳар йили қуйидаги ҳажмларда фосфорит хом ашёси етказиб берилишини таъминласин:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 майдаги 237-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 20-сон, 236-модда)
Самарқанд кимё заводига — 200 минг тонна ювилган қуритилган фосфорит концентрати (18—19% Р205), 200 минг тонна фосфорит кукуни (18—19% Р205) ва 100 минг тонна ювилган куйдирилган фосфорит концентрати (28% Р205);
Олмалиқ «Аммофос» очиқ акциядорлик жамиятига — 1050 минг тонна ювилган куйдирилган фосфорит концентрати (28% Р205);
«Қўқон суперфосфат заводи» очиқ акциядорлик жамиятига — 150 минг тонна ювилган куйдирилган фосфорит концентрати (28% Р205).
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 8 майдаги 244-ф-сон фармойиши;
Вазирлар Маҳкамасининг «Қизилқум фосфорит конларини комплекс ўзлаштириш тўғрисида» 2001 йил 16 майдаги 219-сон қарорининг 5, 7 ва 8-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 13 март,
135-сон