18.06.2025 йилдаги 374-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 06.05.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини «юриспруденция» йўналиши мавжуд олий таълим ташкилотларига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармонига мувофиқ юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармонига мувофиқ Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини «юриспруденция» йўналишидаги олий таълим ташкилотларига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш тартибини ишлаб чиқиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини «юриспруденция» йўналиши мавжуд олий таълим ташкилотларига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус комиссияни ташкил этиш ва битирувчиларни суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул комиссиялари томонидан абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суҳбат комиссиясини ташкил этиш ва абитуриентлар билан якка тартибда суҳбат ўтказиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суҳбатдан муваффақиятли ўтган абитуриентларни «юриспруденция» йўналишидаги олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, ушбу қарор 2023/2024 ва 2024/2025 ўқув йилларида Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларга қабул қилинган ўқувчиларга нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 18 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
374-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 374-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини «юриспруденция» йўналиши мавжуд олий таълим ташкилотларига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг (кейинги ўринларда — академик лицейлар) иқтидорли битирувчиларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган, «юриспруденция» йўналиши мавжуд давлат олий таълим ташкилотларига (кейинги ўринларда — олий таълим ташкилотлари) суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом 2023/2024 ва 2024/2025 ўқув йилларида Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларга қабул қилинган ўқувчиларга нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академияси, Божхона институти, Жамоат хавфсизлиги университети, Мудофаа вазирлиги тизимидаги олий таълим ташкилотларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абитуриент — «юриспруденция» йўналиши мавжуд олий таълим ташкилотлари бакалавриатига академик лицейларнинг тавсияси бўйича суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилинадиган академик лицей битирувчиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция комиссияси — якка тартибдаги суҳбат натижалари бўйича абитуриентларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун ташкил этиладиган комиссия;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус комиссия — ҳар йили академик лицейлар битирувчиларини олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилиш масаласини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда — ТДЮУ) ректорининг буйруғи билан ташкил этиладиган комиссия;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суҳбат комиссияси — олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун абитуриентлар билан якка тартибда суҳбат ўтказиш мақсадида ташкил этиладиган комиссия;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги суҳбат — олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун суҳбат комиссияси томонидан абитуриент билан савол-жавоб ўтказиш жараёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул комиссия — ҳар йили олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга қабулни ташкил этиш, шу жумладан, абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилиш ва уларга маслаҳат бериш учун олий таълим ташкилотлари ректорларининг буйруғи билан ташкил этиладиган комиссия.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Абитуриентлар қабул параметрларидан ташқари олий таълим ташкилотлари томонидан ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, белгиланган ўринлар сонига мос равишда тўлов-контракт асосида олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қабул параметрларидан ташқари ўринлар сони ҳақидаги маълумотлар ҳар йили 10 июнга қадар олий таълим ташкилотларининг расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Абитуриентлар олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат натижаларига кўра рейтинг тизими бўйича тўпланган баллар асосида ўқишга қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Абитуриентлар қуйидаги мезонлар асосида суҳбатдан ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейлар дастурлари доирасида ҳуқуқий фанлар бўйича билим савияси ва ўзлаштириш даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик мутахассисликни танлашдаги мотивацияси (юридик мутахассисликнинг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини тушуниши ҳамда унга доимий қизиқиши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нутқ маданиятининг шаклланганлиги, ўз фикрини равон ифода этиши ва танқидий фикрлаш салоҳиятига эгалиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий дунёқарашнинг шаклланганлиги, мунтазам равишда ўз устида ишлаши ва ижодкорлик қобилияти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Абитуриентлар олий таълим ташкилотлари бакалавриатига мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида ўқишга қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Махсус комиссияни ташкил этиш ва битирувчиларни тавсия қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳар йили 10 июнга қадар етти кишидан иборат таркибда ҳар бир академик лицей учун алоҳида махсус комиссия ташкил этилади. Махсус комиссия таркибига адлия органлари ва муассасалари, олий таълим ташкилотлари ва академик лицейлар ходимлари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссия таркибига келишув асосида бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссия ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик тамойиллари асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссияга унинг бошқа аъзолари фаолиятини мувофиқлаштирувчи раис раҳбарлик қилади. Махсус комиссия фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш унинг котибига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссия котиби бир вақтнинг ўзида комиссия аъзоси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТДЮУ ректорининг буйруғи билан ТДЮУ проректорлари орасидан махсус комиссия раислари белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Битирувчилар ҳар йили 20 июнга қадар олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилишни сўраб махсус комиссияга ариза беради. Бунда ариза махсус комиссия котибига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссия фақат комиссия ташкил этилган тегишли ўқув йилидаги битирувчиларнинг аризаларини кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битирувчининг хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битирувчининг шахсий ютуқлари, академик лицейнинг ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокини (маънавий-маърифий тадбирлар, жамоат ишлари, лойиҳалар, танловлар, олимпиадалар ва бошқа тадбирлар) тасдиқловчи ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Махсус комиссиянинг мажлислар ўтказиш жадвали ва мажлисга таклиф этилган битирувчилар рўйхати комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мажлисларни ўтказиш жадвали мажлис бошланишидан камида бир ҳафта аввал академик лицейларнинг расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Махсус комиссия ҳар йили 20 июндан бошлаб беш иш куни ичида битирувчиларнинг ҳужжатларини комиссия мажлисида кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Махсус комиссия мажлиси комиссия аъзоларининг учдан икки қисми қатнашганда ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Махсус комиссия қуйидаги минимал талабларни инобатга олган ҳолда, битирувчини олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битирувчининг академик лицейдаги умумий ўзлаштириш кўрсаткичи рейтинг натижалари бўйича 71 фоиз ва ундан юқори фоизни ташкил қилиши, шунингдек, 5 баҳолик тизимда 4 баҳо ва ундан юқори бўлиши керак. Бунда махсус комиссияга битирувчининг умумий ўзлаштириш кўрсаткичи тўғрисидаги маълумот академик лицей томонидан тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битирувчининг хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи камида B2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эгалиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битирувчининг шахсий ютуқлари, академик лицейнинг ижтимоий ҳаётидаги фаол иштироки (маънавий-маърифий тадбирлар, жамоат ишлари, лойиҳалар, танловлар, олимпиадалар ва бошқа тадбирлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битирувчининг академик лицейдаги ўқиш даврида унга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилмаганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда махсус комиссия мазкур минимал талабларга тегишли масалаларни кўриб чиқишда битирувчининг академик лицейдаги бутун ўқиш даврини ҳисобга олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Зарурат бўлганда, тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида битирувчи махсус комиссия йиғилишига чақирилиши ҳамда у билан суҳбат ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суҳбат реал вақт режимида (онлайн) кузатиб бориш имкониятига эга хонада ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мажлисда иштирок этган махсус комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан битирувчини олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилиш ёки тавсия қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ҳамда комиссия ҳар бир аъзосининг битирувчи тўғрисидаги асослантирилган фикри мажлис баённомасида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда битирувчи ушбу Низомнинг 14-бандида белгиланган минимал талабларга жавоб бермаган тақдирда, махсус комиссия уни олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Махсус комиссия мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этган комиссия аъзолари томонидан имзоланиб, раис томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Махсус комиссиянинг қарори асосида олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилинган битирувчилар рўйхати қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки иш куни ичида академик лицей директорининг буйруғи билан тасдиқланади ҳамда битирувчига буйруқдан кўчирма берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур буйруқ нусхаси бир иш куни ичида олий таълим ташкилотларининг қабул комиссияларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тавсия қилинган битирувчиларга олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш ҳуқуқи дастлабки икки йил учун амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Қабул комиссияси томонидан ҳужжатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қабул комиссияси томонидан абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари ҳар йили 25 июндан 5 июлга қадар қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Абитуриент мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ олий таълим ташкилотлари ректорлари номига бакалавриатга ўқишга қабул қилиш ҳақида Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали электрон шаклда ариза юборади. Бунда битирувчининг дипломи (иловаси билан бирга) «PDF» (portabl document format) шаклда аризага илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қабул комиссияси аризани келиб тушган вақтдан бошлаб етмиш икки соат ичида кўриб чиқади ва ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаган тақдирда, аризани ноёб рақам бериш орқали рўйхатдан ўтказади ҳамда абитуриентнинг аризада кўрсатилган электрон почта манзилига бу ҳақида билдиришнома юборади, шунингдек, абитуриентни ҳужжатларнинг асл нусхасини ўз вақтида топшириш тўғрисида огоҳлантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар қабул комиссияси томонидан қабул қилинган вақт ариза учун ноёб рақам олинган вақт ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, қабул комиссияси камчилик аниқланган вақтдан бошлаб бир соат ичида абитуриентнинг аризада кўрсатилган электрон почта манзилига бу ҳақида билдиришнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриент йигирма тўрт соат ичида билдиришномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этиши ва ҳужжатларни мазкур Низомнинг 20-бандида белгиланган тартибда такроран топшириши мумкин. Бунда ушбу Низомнинг 19-бандида белгиланган муддат аризани такроран топширишга нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Рўйхатдан ўтказилган аризалар тўғрисидаги маълумот ҳар куни олий таълим ташкилотларининг расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Суҳбат комиссиясини ташкил этиш ва якка тартибдаги суҳбатни ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ҳар йили 1 июлга қадар етти кишидан иборат таркибда олий таълим ташкилотлари тақдимномаларига асосан ТДЮУ бўйича Адлия вазирлиги ҳамда бошқа олий таълим ташкилотлари учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги буйруғи билан суҳбат комиссияси ташкил этилади. Суҳбат комиссияси таркибига вазирликлар ва идоралар ҳамда олий таълим ташкилотлари ходимлари киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссия таркибига киритилган шахсларнинг суҳбат комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суҳбат комиссияси ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик принциплари асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суҳбат комиссиясига унинг бошқа аъзолари фаолиятини ўзаро умумий мувофиқлаштирувчи раис раҳбарлик қилади. Суҳбат комиссияси фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш унинг котибига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суҳбат комиссияси котиби бир вақтнинг ўзида комиссия аъзоси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Суҳбат комиссияси суҳбат бошланишидан камида уч кун олдин якка тартибдаги суҳбат ўтказиш жадвалини тасдиқлайди ҳамда олий таълим ташкилотлари расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилади, шунингдек, абитуриентнинг аризада кўрсатилган электрон почта манзилига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Суҳбат комиссияси ҳар йили 10 июлдан 25 июлга қадар абитуриентлар билан якка тартибда суҳбат ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Якка тартибдаги суҳбат ўтказилгунга қадар абитуриентлар учун қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган жадвал асосида маслаҳатлар ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Қабул комиссияси раиси якка тартибдаги суҳбат ўтказиладиган бино ва аудиторияларни тайёрлаш учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Якка тартибдаги суҳбат олий таълим ташкилотларидаги таълим тилларида ўтказилади. Бунда якка тартибдаги суҳбат тили абитуриент томонидан танланади ва унинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризасида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Абитуриент суҳбат ўтказиладиган аудиторияга якка тартибдаги суҳбат ўтказиш жадвалига мувофиқ биометрик паспорти (идентификация ID-картаси) билан навбатма-навбат киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Абитуриентнинг якка тартибдаги суҳбатга уяли телефон ҳамда бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, луғат, китоб ва шпаргалкалар олиб кириши, улардан фойдаланиши ёки уларни бошқа абитуриентга бериши, шунингдек, бошқа абитуриентга ёрдам беришига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу талабни бузган абитуриент якка тартибдаги суҳбатдан четлаштирилади. Суҳбат комиссияси котиби мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда абитуриентни якка тартибдаги суҳбатдан четлаштириш ҳақида далолатнома расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Якка тартибдаги суҳбатни ўтказиш давомида суҳбат комиссияси аъзолари абитуриентга мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонлардан келиб чиққан ҳолда саволлар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мазкур Низомнинг 5-банди иккинчи хатбошисидаги мезон бўйича бериладиган саволлар рўйхати академик лицейлар ўқув дастурлари асосида шакллантирилади ҳамда олий таълим ташкилотлари ректорлари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саволлар рўйхати олий таълим ташкилотлари расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқларда якка тартибдаги суҳбат бошланишидан камида ўн беш кун аввал эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги суҳбат ҳар бир абитуриент учун ўттиз дақиқагача давом этиши мумкин. Мазкур Низомнинг 5-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги мезонлар бўйича саволлар абитуриент томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда махсус электрон дастур орқали тасодифий равишда танланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриент томонидан тасодифий равишда танланган саволлар суҳбат комиссияси котиби томонидан қоғозга чоп этилиб, абитуриентга тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги суҳбат натижалари 100 балли тизимда баллар қўйиш йўли билан баҳоланади. Мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳар бир мезон бўйича максимал балл 25 баллни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Абитуриентлар билан ўтказилган якка тартибдаги суҳбат натижалари бўйича суҳбат комиссиясининг ҳар бир аъзоси бошқа аъзолардан мустақил равишда мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда баҳолаш варақасини тўлдиради ва уни суҳбат комиссияси котибига тақдим этади. Суҳбат комиссияси котиби комиссия аъзолари томонидан абитуриентга қўйилган ўртача баллни ҳисоблаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги суҳбат натижалари рейтинг тизими бўйича абитуриентга қўйилган 0 дан 100 гача оралиқдаги баллар асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Якка тартибдаги суҳбат натижаси бўйича суҳбат комиссиясининг баённомаси расмийлаштирилади. Баённома якка тартибдаги суҳбатда иштирок этган комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриентлар рўйхати суҳбат комиссияси баённомасида энг юқори балл олган абитуриентдан бошлаб, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда, камайиб бориш тартибида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги суҳбат жараёни видео ва аудиоёзувларда қайд этилади ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали онлайн режимда трансляция қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Якка тартибдаги суҳбат натижалари суҳбат жараёни якунлангандан сўнг бир иш куни ичида олий таълим ташкилотлари расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Абитуриент қуйидаги ҳолларда ўқишга қабул қилинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги Суҳбат ўтказиш жадвалига мувофиқ суҳбатга келмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги суҳбатда белгиланган максимал баллнинг 56 фоизидан кам балл тўпланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда якка тартибдаги суҳбатда белгиланган максимал баллнинг 56 фоизи ва ундан юқори балл тўплаган, бироқ олий таълим ташкилотлари томонидан белгиланган ўринлар доирасига кирмаган абитуриентлар ўқишга қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Олий таълим ташкилотлари бакалавриатига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун якка тартибдаги суҳбатни қайта ўтказишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Якка тартибдаги суҳбат натижалари бўйича абитуриентнинг шикоятини кўриб чиқиш учун ҳар йили 1 июлга қадар етти кишидан иборат таркибда олий таълим ташкилотлари тақдимномаларига асосан ТДЮУ бўйича Адлия вазирлиги ҳамда бошқа олий таълим ташкилотлари учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги буйруғи билан апелляция комиссияси ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суҳбат комиссияси таркибига вазирликлар ва идоралар ҳамда олий таълим ташкилотлари ходимлари киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссия ва суҳбат комиссияси аъзолари апелляция комиссияси таркибига киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссияси ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик принциплари асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссиясига комиссиянинг бошқа аъзолари фаолиятини ўзаро умумий мувофиқлаштирувчи раис раҳбарлик қилади. Апелляция комиссияси фаолиятини ташкилий таъминлаш унинг котибига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссияси котиби бир вақтнинг ўзида комиссия аъзоси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурат бўлганда, суҳбат комиссияси аъзоси апелляция жараёнида қатнашиши ва ўз фикрини билдириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Абитуриент якка тартибдаги суҳбат натижаларидан норози бўлган тақдирда, суҳбат натижаси эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида апелляция комиссиясига ёзма равишда апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида кўриб чиқади. Апелляция шикояти кўриб чиқиладиган кун ҳақида абитуриентга хабар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Апелляция шикояти абитуриент иштирокида кўриб чиқилади ва ушбу жараён видео ва аудиоёзувларда қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижаси бўйича қуйидаги мазмундаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эътироз асоссиз бўлган тақдирда, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш ва якка тартибдаги суҳбат натижаларини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эътироз асосли бўлган тақдирда, апелляция шикоятини қаноатлантириш ва якка тартибдаги суҳбат натижаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Якка тартибдаги суҳбатдан муваффақиятли ўтган абитуриентлар ўқув йили бошланишига қадар дипломи (иловаси билан бирга) ва хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификатининг асл нусхаларини қабул комиссиясига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларда, шу жумладан, электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатларда сохталаштириш ва қалбакилаштириш ёки ёлғон маълумот тақдим этилганлиги аниқланган тақдирда, абитуриент якка тартибдаги суҳбатдан ёхуд олий таълим ташкилотлари талабалари сафидан четлаштирилади, ҳужжатлари эса белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Олий таълим ташкилотлари ҳар йили 1 августга қадар якка тартибдаги суҳбат натижалари тўғрисидаги маълумотларни Адлия вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ўқишга қабул қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ҳар йили 10 августга қадар олий таълим ташкилотлари ректорларининг абитуриентларни бакалавриатга ўқиш учун тавсия этиш тўғрисидаги буйруқлари қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Олий таълим ташкилотлари ректорларининг абитуриентларни бакалавриатга ўқишга тавсия этиш тўғрисидаги буйруқлари қабул қилинганидан сўнг олий таълим ташкилотлари ҳамда абитуриентлар ўртасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус платформаси орқали қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим ташкилотлари бакалавриатига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар қонунчилик ҳужжатлари ва шартномада кўрсатилган муддатларда тўловларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ҳар йили 2 сентябрга қадар олий таълим ташкилотлари ректорларининг абитуриентларни дарсларга қатнашишга рухсат бериш тўғрисидаги буйруқлари қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Ҳар йили 15 сентябрга қадар олий таълим ташкилотлари ректорларининг шартномада кўрсатилган тўловларни амалга оширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқлари қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга қабул қилинган талабаларнинг якка тартибдаги суҳбат натижалари бўйича расмийлаштирилган ҳужжатларидан кўчирмалар уларнинг шахсий йиғмажилдига тикиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини «юриспруденция» йўналиши мавжуд олий таълим ташкилотларига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини «юриспруденция» йўналиши мавжуд олий таълим ташкилотларига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Тошкент давлат юридик университети

Академик лицейлар битирувчиларини олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилиш масаласини кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия ташкил этади.

Ҳар йили 10 июнга қадар

Академик лицейларнинг битирувчилари

Олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилишни сўраб махсус комиссияга ариза беради.

Ҳар йили 20 июнга қадар

Махсус комиссия

1. Мажлисларни ўтказиш жадвалини академик лицейларнинг расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилади.

Мажлис бошланишидан камида бир ҳафта олдин

2. Битирувчиларнинг ҳужжатларини комиссия мажлисида кўриб чиқади.

3. Мажлисда иштирок этган махсус комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан битирувчини олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилиш ёки тавсия қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Ҳар йили 20 июндан бошлаб беш иш куни ичида

2-босқич

Академик лицейлар

1. Махсус комиссиянинг қарори асосида олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилинган битирувчилар рўйхатини буйруқ билан тасдиқлайди ҳамда битирувчига буйруқдан кўчирма беради.

Қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки иш куни ичида

2. Буйруқ нусхасини олий таълим ташкилотлари қабул комиссияларига юборади.

Бир иш куни ичида

3-босқич

Абитуриент

Олий таълим ташкилотлари ректорлари номига бакалавриатга ўқишга қабул қилиш ҳақида Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали электрон шаклда ариза юборади.

Ҳар йили 25 июндан 5 июлга қадар

4-босқич

Қабул комиссияси

1. Аризани кўриб чиқади ва ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаган тақдирда, аризани ноёб рақам бериш орқали рўйхатдан ўтказади ҳамда абитуриентнинг аризада кўрсатилган электрон почта манзилига бу ҳақида билдиришнома юборади, шунингдек, абитуриентни ҳужжатларнинг асл нусхасини ўз вақтида топшириш тўғрисида огоҳлантиради.

Келиб тушган вақтдан бошлаб етмиш икки соат ичида

2. Агар тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, абитуриентнинг аризада кўрсатилган электрон почта манзилига бу ҳақида билдиришнома юборади.

Камчилик аниқланган вақтдан бошлаб бир соат ичида

Абитуриент

Билдиришномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этади ва ҳужжатларни белгиланган тартибда такроран топширади.

Йигирма тўрт соат ичида

5-босқич

Адлия вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Суҳбат комиссиясини ташкил этади.

Ҳар йили 1 июлга қадар

Суҳбат комиссияси

1. Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш жадвалини тасдиқлайди ҳамда олий таълим ташкилотларининг расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилади.

Суҳбат бошланишидан камида уч кун аввал

2. Абитуриентлар билан якка тартибда суҳбат ўтказади.

Ҳар йили 10 июлдан 25 июлга қадар

3. Якка тартибдаги суҳбат натижаларини олий таълим ташкилотларининг расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилади, шунингдек, абитуриентнинг аризада кўрсатилган электрон почта манзилига юборади.

Суҳбат жараёни якунлангандан сўнг бир иш куни ичида

6-босқич

Адлия вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Якка тартибдаги суҳбат натижалари бўйича абитуриентнинг шикоятини кўриб чиқиш учун апелляция комиссиясини ташкил этади.

Ҳар йили 1 июлга қадар

7-босқич

Абитуриент

Диплом (иловаси билан бирга) ва хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификатнинг асл нусхаларини қабул комиссиясига тақдим этади.

Ўқув йили бошланишига қадар

8-босқич

Олий таълим ташкилотлари

Абитуриентларни бакалавриатга ўқиш учун тавсия этиш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

Ҳар йили 10 августга қадар

9-босқич

Олий таълим ташкилоти ва абитуриент

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус платформаси орқали қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома расмийлаштиради.

Ўқишга тавсия этиш тўғрисида буйруқ қабул қилинганидан сўнг

Абитуриент

Тўловни амалга оширади.

Қонунчилик ҳужжатлари ва шартномада кўрсатилган муддатларда

Олий таълим ташкилотлари

1. Абитуриентларни дарсларга қатнашишга рухсат бериш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

Ҳар йили 2 сентябрга қадар

2. Шартномада кўрсатилган тўловларни амалга оширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

Ҳар йили 15 сентябрга қадар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини «юриспруденция» йўналиши мавжуд олий таълим ташкилотларига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

Олий таълим ташкилоти ректори

__________________________га

(Ф.И.О.)

_________________________дан

(абитуриентнинг Ф.И.О. тўлиқ ёзилади)

Олий таълим ташкилоти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тўғрисида

АРИЗА

Менга __________________________________________________ йўналишида таълим олиш учун

__________________________ (таълим йўналишининг номи) (ўзбек, рус)

суҳбатдан ўтишимга рухсат беришингизни сўрайман.

Маълумотим:

_________________________________________________________________________________________

_____________________________________ни ______ йилда тугатганман.

Таълим тўғрисидаги ҳужжат (диплом): серия __________ __________

Суҳбатдан ________________ тилида ўтаман.

_____________ (ўзбек, рус)

Туғилган вақтим ва жойим: ______ ______ ______ йил, _______________________

_______________________________ (кун) (ой) (йил) ______________ (тугилган жойи)

Яшаш манзилим: _________________________________________________________________

____________________________________ (мамлакат, вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ, кўча, уй рақами тўлиқ)

_________________________________________________________________________________________

Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) бўйича маълумотим: ______ ______________

_____________________________________________________________________ (серия) _____ (номер)

_________________________________________________________________________________________

Халқаро ёки миллий олимпиадаларда, танловларда ҳамда спорт мусобақаларида қатнашганлигим ҳақида маълумот (агар қатнашган бўлса):

_________________________________________________________________________________________

(олимпиада фани)

_________________________________________________________________________________________

(танлов фани (ихтисослиги), спорт мусобақаси тури, ўтказилган вақти, эгалланган ўрин)

Ногиронлик ҳақида маълумот: ______________________________________________________________

__________________________________________ (номи ва гуруҳи, ҳужжат реквизитлари)

Суҳбат ўтказиш қоидалари билан танишдим.

_______________________

____________

________________

(абитуриентнинг Ф.И.О.)

(имзо)

(ариза бериш санаси)

(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини «юриспруденция» йўналиши мавжуд олий таълим ташкилотларига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

Абитуриентни якка тартибдаги суҳбатдан четлаштириш ҳақида

ДАЛОЛАТНОМА

_____________ шаҳри

20___ йил «____» ___________

Биз, қуйида имзо чекувчилар шуни тасдиқлаймизки, абитуриент

_________________________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)

Куйидаги сабабларга кура якка тартибдаги суҳбатдан соат ______:______ да четлатилди:

тақиқланган воситалардан фойдаланган (уяли телефон, компьютер ҳамда бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, луғат, китоб, шпаргалка);

бошқа абитуриентга тақиқланган воситаларни берган;

бошқа абитуриентга ёрдам берган;

_________________________________________________________________________________________

(Низомда назарда тутилган бошқа ҳолатлар)

Абитуриент томонидан Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини «юриспруденция» йўналиши мавжуд олий таълим ташкилотларига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг ____________бандлари талаблари бузилган.

Комиссия котиби

______________________________

____________

(Ф.И.О.)

(имзо)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини «юриспруденция» йўналиши мавжуд олий таълим ташкилотларига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

Абитуриентлар билан ўтказилган якка тартибдаги суҳбат натижалари бўйича суҳбат комиссияси аъзоларининг

БАҲОЛАШ ВАРАҚАСИ

Сана ________________

Абитуриентнинг Ф.И.О. _________________________________________________

Т/р

Баҳолаш мезонлари

Баллар

1.

Академик лицейлар дастурлари доирасида ҳуқуқий фанлар бўйича билим савияси ва ўзлаштириш даражаси

2.

Юридик мутахассисликни танлашдаги мотивацияси (юридик мутахассисликнинг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини тушуниши ҳамда унга доимий қизиқиши)

3.

Нутқ маданиятининг шаклланганлиги, ўз фикрини равон ифода этиши ва танқидий фикрлаш салоҳиятига эгалиги

4.

Умумий дунёқарашнинг шаклланганлиги, мунтазам равишда ўз устида ишлаши ва ижодкорлик қобилияти

Изоҳ.

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Суҳбат комиссияси аъзоси:

______________________________

____________

(Ф.И.О.)

(имзо)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 09/25/374/0516-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон; 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)