Ўзбекистон Республикасининг қонуни
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАДБИРКОРЛИК ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1999 йил 14 апрелдаги 755-I-сонли «Тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш хақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралдаги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 60-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1. Муқаддиманинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қонун тадбиркорларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий мустақиллигини кафолатлайди, уларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилаб беради, тадбиркорларнинг бир-бирлари билан ва бошқа корхоналар ҳамда ташкилотлар билан, барча бошқарув идоралари билан ўзаро муносабатларини Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган мулкчилик шакллари асосида ва уларга мувофиқ тартибга солиб туради».
2. 1-модданинг:
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тадбиркорлик – мулкчилик субъектларининг моллар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳамда фойда ёки даромад олишга қаратилган амалдаги қонунлар доирасида ташаббускорлик билан фаолият кўрсатишидир»;
иккинчи қисми учинчи хатбошисидаги «фуқаролар» деган сўзлар «жисмоний» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тадбиркорлик фаолияти мулкдор томонидан ҳам, шунингдек унинг мол-мулкини идора қилувчи субъект томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин».
3. 3-модданинг:
учинчи ва бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
тўртинчи ва олтинчи хатбошилари тегишли равишда учинчи ва тўртинчи хатбошилари деб ҳисоблансин.
4. 4-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидан «ва СССРнинг» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
5. 5-модданинг:
иккинчи хатбошисидаги «меҳнат фаолияти асосида» деган сўзлар «тартибдаги фаолият» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидан «айрим фуқаро томонидан» ва «хусусий» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«Бир гуруҳ фуқаролар ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган жамоа тадбиркорлиги ёки ҳамкорликдаги тадбиркорлик».
6. 7-модданинг:
биринчи қисм биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳар бир фуқаро (бир гуруҳ фуқаролар) хўжалик юритувчи бошқа субъектлар билан тенг асосларда Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган шартларга риоя қилган ҳолда»;
иккинчи хатбошисидан «Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган шартларга риоя қилган ҳолда» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошисида «фуқароларнинг» деган сўз «жисмоний шахсларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«мустақил тарзда ходимларни ёллаш ва ишдан бўшатиш;
тадбиркорлик орқали чегараланмаган миқдорда, лекин солиқ солинадиган шахсий даромад орттириш;
ижтимоий таъминланиш ва ижтимоий суғурта қилиниш ҳуқуқига эгадир».
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 7 май,
853-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 237-модда)