29.05.2025 йилдаги СҚ-132-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг мамлакат ҳудудларида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақидаги ахбороти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг мамлакат ҳудудларида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақидаги ахборотини эшитиб, бу борада муайян ишлар амалга оширилганини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, жорий йилнинг январь — март ойларида республикада бозор хизматлари ҳажми 210,8 трлн сўмни ташкил этган ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,6 фоизга ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудлар кесимида хизматлар соҳасида юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳрида (116,9 фоиз), Самарқанд (114,0 фоиз) ва Навоий (113,1 фоиз) вилоятларида қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқлар кесимида ўсиш суръатлари алоқа ва ахборотлаштириш (124,3 фоиз), молиявий хизматлар (119,6 фоиз) ва транспорт хизматлари (111,5 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 февралдаги ПҚ-78-сонли қарори билан 2025 йилда хизмат кўрсатиш соҳасида 3 млн фуқарони даромадли меҳнат билан таъминлаш вазифаси белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг январь — март ойларида ҳудудларда 11,7 мингта янги савдо ва сервис объекти фойдаланишга топширилган. Хусусан, энг кўп объектлар чакана савдо (5,2 мингта) ва маиший хизмат соҳаларида (1,4 мингта) ишга туширилган. Натижада ҳудудларда жами 23,3 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоқа, ахборотлаштириш ва рақамли технологиялар соҳасида ҳисобот даврида 16,8 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 124,3 фоизни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча 19 минг км оптик-толали алоқа линиялари қурилиб, 163,5 мингта уй хўжалиги, тадбиркорлик субъектлари ва ижтимоий соҳа объектлари кенг полосали Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланиши таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт соҳасида жами 40,4 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 111,5 фоизни ташкил этган. 3 708 та йўналишда 36,2 мингга яқин жамоат транспорт воситалари ҳаракатланиши йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикага 2,1 млн хорижий сайёҳ ташриф буюриб, 927 млн АҚШ долларлик туризм хизматлари кўрсатилган. «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида 2,3 млн киши мамлакат ҳудудларига борган. Туризм ва унга ёндош соҳалар йўналишида 1,8 мингга яқин янги иш ўринлари яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларда 155 та жойлаштириш воситаси, жумладан 20 та меҳмонхона, 66 та хостел, 60 та оилавий меҳмон уйлари фаолияти йўлга қўйилиб, 194 та туроператор ва турагент ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, ўрганиш ва таҳлиллар амалга оширилган ишлар билан бирга мазкур йўналишда айрим муаммо ва камчиликлар борлигини кўрсатди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизматлар соҳасида яширин иқтисодиётнинг улуши ўтган йилга нисбатан 19,3 трлн сўмга ошган. 2025 йилнинг 1 апрели ҳолатига 11 771 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилган бўлса-да, 170 696 та тадбиркор фаолият кўрсатмаяпти, фаолият юритиб келган 4 241 та тадбиркор эса, ўз фаолиятини тугатган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 февралдаги «Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-78-сонли қарорига мувофиқ ҳудудларда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар ижроси тўлиқ бажарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, хизматлар соҳасида мақсадли кўрсаткичлар Қорақалпоғистон Республикасида 6,6 фоизга, Бухоро вилоятида 5,0 фоизга, Наманган вилоятида 4,8 фоизга, Сирдарё вилоятида 4,7 фоизга, Жиззах вилоятида 4,3 фоизга Сурхондарё вилоятида 3,3 фоизга, Тошкент ва Хоразм вилоятларида 3,2 фоизга бажарилмаган. Тармоқлар кесимида мақсадли кўрсаткичлар таълим (7,4 фоизга), савдо (5,9 фоизга), яшаш ва овқатланиш (5,4 фоизга) ва соғлиқни сақлаш хизматларида (5,2 фоизга) ижро этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудлар кесимида 163 та шаҳар ва туманларда мақсадли кўрсаткичлар ижросини таъминламаган, шундан Қўнғирот, Мирзачўл, Пахтакор туманлари ҳамда Шаҳрисабз ва Гулистон шаҳарлари энг паст кўрсаткични қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, 592,8 минг кишининг бандлиги таъминлангани бўйича «yangiish.mehnat.uz» платформасига маълумотлар киритилган бўлса-да, амалда солиқ идоралари томонидан фақат 453,4 минг кишининг бандлиги тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли бандлиги Тошкент шаҳрида 61 325 тага, Наманган вилоятида 8 431 тага, Сурхондарё вилоятида 6 969 тага, Бухоро вилоятида 6 335 тага, Хоразм вилоятида 5 013 тага, Сирдарё вилоятида 3 614 тага ва Қорақалпоғистон Республикасида 3 304 тага кам бажарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, ҳисоботларда қўшиб ёзиш ҳолатларига йўл қўйилган. Жумладан, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан хизматлар кўрсатиш йўналишида 51 та янги иш ўрни яратилгани ҳисоботларга қўшиб ёзилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизматлар соҳасидаги мавжуд имкониятлар тўлиқ ишга солинмаган. Жумладан, 4,6 мингта хизмат кўрсатиш ва савдо объектини ташкил этишга мўлжалланган 902,6 гектар ер майдони «E-auksion» электрон савдо платформасига чиқарилган бўлса-да, амалда атиги 111,4 гектарли 1,5 мингта объект (33 фоиз) сотилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоятининг Жалақудуқ тумани, Бухоро вилоятининг Олот, Қоровулбозор ва Шофиркон туманлари, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманлари, Навоий вилоятининг Навоий ва Ғозғон шаҳарлари, Наманган вилоятининг Наманган шаҳар, Мингбулоқ, Наманган, Поп, Уйчи ва Янгиқўрғон туманлари, Самарқанд вилоятининг Жомбой ва Пастдарғом туманлари, Сурхондарё вилоятининг Денов тумани, Сирдарё вилоятининг Гулистон ва Ширин шаҳарлари, Фарғона вилоятининг Қувасой ва Қўқон шаҳарлари, Бағдод, Қўштепа, Риштон, Сўх, Тошлоқ, Учкўприк, Фарғона ва Ўзбекистон туманларида ушбу соҳада бирорта ҳам ер майдони аукцион савдоларига чиқарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, жорий йилнинг биринчи чорагида республика бўйича 2,5 мингта кўчма савдо объекти жойи «k-savdo» платформаси орқали савдоларга чиқарилган бўлса-да, шундан атиги 933 таси ёки 41 фоизи бўйича савдолар ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли, Мўйноқ туманларида, Андижон вилоятининг Бўстон, Жалақудуқ, Избоскан, Олтинкўл, Пахтаобод, Улуғнор, Хўжаобод, Шаҳрихон туманларида, Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида, Жиззах вилоятининг Фориш туманида, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида, Навоий вилоятининг Навоий ва Ғозғон шаҳарларида, Наманган вилоятининг Давлатобод, Учқўрғон, Олтинсой, Узун туманларида ҳамда Фарғона вилоятининг Ёзёвон ва Сўх туманларида эса, кўчма савдо объектлари жойи аукционга савдога чиқарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, ўтказилган ўрганишлар Тошкент шаҳрида автомобилларнинг тўхташ жойлари ташкил этилмаганлиги хизматлар соҳасидаги объектлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Миробод туманидаги умумий овқатланиш объектларининг йўл юзида жойлашганлиги, уларда автомобилларни тўхташ жойлари ташкил этилмаганлиги мижозларга ноқулайликлар ва йўлда тирбандликларни юзага келтирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-59-сонли қарорида назарда тутилган Давлат бюджети ҳисобидан ёки давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент шаҳрида кўп қаватли автотураргоҳларни қуриш тартиби Ҳукуматга киритилган бўлса-да, ушбу тартиб бугунги кунга қадар тасдиқланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизматлар соҳасини ривожлантиришда туризм, жумладан ички туризм муҳим аҳамият касб этса-да, ушбу йўналишда авиа ва темир йўл қатновида йўловчиларни (туристларни) ташиш ҳамда чипта олиш масалаларида муаммолар бугунги кунгача сақланиб қолган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, таҳлиллар кўрсатганидек, масофавий «онлайн» дастурлар 1 — 3 кунлик муддат оралигида (15 — 17 май), айниқса шанба, якшанба кунлари Тошкент-Самарқанд, Тошкент-Бухоро йўналишларида «Афросиёб» тезюрар поездига ва шу йўналишдаги бошқа поездларга ҳам чипталар мавжуд эмас. Бундай ҳолат Тошкент-Урганч йўналишида ҳам кузатилган. Шунингдек, Андижондан Хивага фақат битта рейсда поезд қўйилган бўлиб, ушбу йўналишда ҳам чипталар сотувда йўқлиги аниқланган. Бухоро ва Самарқанддан Урганчга ва Урганчдан Самарқандга (Урганч-Бухоро фақат 1 та рейс мавжуд) авиарейслар йўлга қўйилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти 3 та давлат (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон) билан чегарадош бўлишига қарамасдан, чегара олди ҳудудларда фуқароларга, асосан чет эл фуқароларига тиббий хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган замонавий турдаги бирорта ҳам клиника мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, республикамизда 8 877 та нодавлат тиббиёт ташкилоти аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда. Аммо улар томонидан аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг салмоғи ошгани сари тиббий хизмат сифатидан норози бўлиб ёзилган шикоятлар сони ортган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ҳисобот даврида Соғлиқни сақлаш вазирлигига соҳадаги ходимларнинг хатти-ҳаракати юзасидан 3 195 маротаба мурожаат бўлган бўлса, тиббий даволанишни ташкил этиш масалалари бўйича 6 317 та мурожаат келиб тушган, умуман олганда мурожаатлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 фоизга кўпайган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари томонидан хизматлар соҳасига ажратилган муаммоли кредитлар жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига 2,5 трлн сўмни ташкил этиб, қарздорлик йил бошига нисбатан 571 млрд сўмга ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, кредит қарздорлиги суммаси асосан савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 2 трлн сўмни ташкил этган ёки йил бошига нисбатан 456 млрд сўмга кўпайган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 9-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари А. Хайдаровнинг мамлакат ҳудудларида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 февралдаги «Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-78-сонли қарорига мувофиқ ҳудудларда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар ижроси устидан қатъий назорат ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда мақсадли кўрсаткичларни бажармаган 163 та шаҳар ва туман ҳамда ортда қолаётган Қўнғирот, Мирзачўл, Пахтакор туманлари ҳамда Шаҳрисабз ва Гулистон шаҳарларининг ушбу масалага масъул раҳбарларининг масъулиятини ошириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда Давлат бюджети ҳисобидан ёки давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент шаҳрида кўп қаватли автотураргоҳларни қуриш тартибини тасдиқланишини таъминлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қарорда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотни 2025 йилнинг 15 августига қадар Олий Мажлис Сенатига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда соҳадаги мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш, хизматлар турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш орқали ўсиш суръатларини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда хизматлар соҳасида яширин иқтисодиётнинг улушини камайтириш юзасидан тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва Яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича комиссияга киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда ҳудудларда хизматлар соҳасида фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ҳал этиш орқали уларнинг фаолиятини тиклаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматлар кўрсатиш йўналишида фаолият кўрсатувчи корхоналарда ходимларни ишга расман қабул қилиш ва «yangiish.mehnat.uz» электрон платформасида қайд этиш устидан назорат олиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туризм қўмитаси, Транспорт вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш ва ҳудудларда ички туризмни ривожлантириш ҳамда Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига авиа ва темир йўл қатнови йўналишларини кўпайтириш масаласини кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Тошкент шаҳрининг кўчаларида йўл юзида жойлашган хизмат кўрсатиш соҳаси объектларида автомобилларни вақтинча тўхташ жойларини ташкил этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда амалга оширилган лойиҳаларнинг натижадорлиги ҳамда ташкил этилган иш ўринларининг «yangiish.mehnat.uz» электрон платформаси орқали қабул қилинган маълумотларнинг ҳаққонийлигини устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда хизматлар соҳасидаги мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш мақсадида хизмат кўрсатиш ва савдо объектларини ташкил этишга мўлжалланган ер майдонларини «E-auksion» электрон савдо платформасига чиқариш ва савдосини ташкил этиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси билан биргаликда кўчма савдо объектини жойлаштириш учун вақтинча фойдаланилмаётган ер участкалари «k-savdo» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорларга сотилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш тизимида хизматлар соҳасини янада ривожлантириш мақсадида тиббиёт муассасаларида пуллик хизмат кўрсатиш жараёнига малакали мутахассисларни жалб қилсин ҳамда аҳолига юқори сифат ва тиббиёт-санитария стандартларига мувофиқ хизмат кўрсатилиши устидан назорат олиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Тошкент вилоятининг чегара олди ҳудудларида чет эл фуқароларини даволаш ва уларга диагностика хизматларини кўрсатиш орқали тиббий хизматлар экспортини ташкил этиш масаласини ўрганиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш ва ҳудудларда ички туризмни ривожлантириш ҳамда Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига авиа ва темир йўл қатнови йўналишларини кўпайтириш масаласини кўриб чиқсин ҳамда тегишли таклифлар тайёрласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларнинг иқтисодий ўсишини таъминлашда хизматлар соҳасини муҳим «драйвер»га айлантириб, ўсиш суръатларини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари томонидан хизматлар соҳасига ажратилган кредитлар ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш ва муддати ўтган муаммоли кредитларни қисқартириш чораларини кучайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, алоҳида ёндашувлар асосида хизматлар соҳасини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларини молиявий ресурслар ва инфратузилма билан таъминлаш ҳамда уларга қулай шароитлар яратиш бўйича ишлар устидан депутатлик назоратини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳокимларнинг ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ҳисоботини эшитишда ҳудудда мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали хизматлар соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси (Э. Гадоев) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 29 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-132-V-сон