29.05.2025 йилдаги СҚ-134-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятига кўмаклашиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) раисининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятига кўмаклашиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотини эшитиб, Сенат томонидан 2024 йилнинг IV чораги ва 2025 йилнинг ўтган даври мобайнида халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари (бундан буён матнда маҳаллий Кенгашлар деб юритилади) фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг иш самарадорлигини ошириш, фаолиятга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш борасида муайян ишлар амалга оширилганлигини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг вазифаларини «Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким» тамойили асосида вакиллик ва ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасида аниқ тақсимлашга, такрорланувчи вазифаларни бекор қилишга, маҳаллий бюджетларни шакллантиришда депутатларнинг фаол иштирокини таъминлашга, маҳаллий Кенгашларнинг ўзаро ва халқаро ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган 3 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, маҳаллий Кенгашлар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг фаолиятини тизимли йўлга қўйишга услубий кўмаклашиш мақсадида 20 дан ортиқ норматив ҳужжатлар тайёрланиб, амалиётга татбиқ этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, маҳаллий Кенгашлар қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш услубиёти тасдиқланган, Кенгаш сўрови, Кенгаш текшируви институтларининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларни ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини ҳал этишда маҳаллий Кенгаш депутатларининг «маҳалла еттилиги» билан ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини намунали ташкил этиш мезонлари ишлаб чиқилиб, жойларга етказиб берилган ҳамда мазкур мезонлар асосида ишни самарали ташкил этишга амалий ва услубий ёрдам кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларда коррупцияга қарши курашиш масалалари юзасидан маҳаллий вакиллик органлари фаолиятини самарали ташкил қилишга кўмаклашиш мақсадида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари учун коррупцияга қарши курашишга оид услубий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳалари ишлаб чиқилиб, ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий Кенгашлар томонидан қабул қилинган қарорлар ва Кенгаш раислари фармойишларининг қонунчиликка мослиги бўйича кунлик мониторинг юритилиши йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида маҳаллий Кенгашларнинг 17,9 мингга яқин қарорларининг қонунийлиги ўрганилиб, 564 та қарор ёхуд уларнинг айрим бандлари қонунчилик талабларига мослаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий Кенгаш депутатлари ва котибият ходимларининг билим ва малакасини ошириш мақсадида 2024 йилнинг декабр ойида оффлайн ва онлайн шаклда ўқувлар ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Сенат қўмиталари ва Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) томонидан маҳаллий Кенгаш депутатларининг соҳа бўйича қонунчиликдаги янгиликлар ва ўзгаришлар юзасидан билим ва кўникмаларини ошириб бориш мақсадида 30 дан ортиқ ўқувлар ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий вакиллик органлари депутатлари ва котибият ходимлари учун «Маҳаллий Кенгаш депутатлари учун амалий қўлланма» тайёрланиб, 6 минг нусхада нашр этилган ҳамда етказиб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий Кенгашларнинг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва тажриба алмашиш тизими йўлга қўйилган. Бунда маҳаллий Кенгаш депутатлари ва котибият ходимларининг бошқа ҳудудлардаги маҳаллий вакиллик органлари фаолиятидаги ижобий ютуқлар билан жойига ташриф буюрган ҳолда танишиш имконияти яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмиталари ҳамда халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари доимий комиссиялари раисларининг Сенат қўмиталарида, маҳаллий Кенгаш котибияти ходимларининг Марказда амалиёт ўташ тартиби жорий этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, маҳаллий Кенгашлар фаолиятига «E-Kengash» электрон платформаси тўлиқ татбиқ этилган, ушбу платформа «OneID», «E-imzo», «edo.ijro.uz», «e-qaror.gov.uz», «lex.uz», «regulation.gov.uz», «hrm.argos.gov.uz», «etirof.kadastr.uz» тизимларига интеграция қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Сенат томонидан олиб борилаётган ўрганишлар давомида маҳаллий Кенгашлар фаолиятида айрим камчиликларга йўл қўйилаётганлиги ҳам кузатилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, ҳисобот даврида маҳаллий Кенгашлар томонидан қабул қилинган қарорларнинг 138 таси ёхуд уларнинг айрим бандларида қонунчиликка тўлиқ риоя қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий Кенгашлар томонидан ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган дастурлар ижросини назорат қилишда, маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишда айрим депутатларда фаоллик етишмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг I чораги давомида ўз сайлов округидаги маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурларига киритилган 19 мингга яқин объект ва лойиҳаларнинг учдан бир қисми ўрганилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига юборилган депутат сўровларидан 118 тасига белгиланган муддатдан кечикиб жавоб берилган бўлса, 62 тасига умуман жавоб берилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, маҳаллий Кенгашлар фаолиятда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида сессияларни ОАВ, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ёритиб бориш ишларига етарлича эътибор қаратилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосан ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг регламенти тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раиси А. Туйчиевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятига кўмаклашиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси (А. Туйчиев), Сенат девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази (Қ. Муқумов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгашларнинг назорат ҳамда норма ижодкорлиги бўйича фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида уларга амалий-услубий жиҳатдан ёрдам кўрсатиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси билан биргаликда уч ой муддатда маҳаллий Кенгаш депутатлари ва котибиятлари ходимларининг Академияда ўқитилишини йўлга қўйиш мақсадида алоҳида ўқув дастурларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгашлар томонидан тақдим этилган республика даражасида ҳал этиладиган муаммоли масалаларни Сенатнинг тегишли қўмиталари билан биргаликда ҳал этиш чораларини кўриш, зарур ҳолларда Сенат ялпи мажлиси муҳокамасига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда маҳаллий Кенгашларнинг хорижий давлатлар ҳудудий вакиллик органлари билан ҳамкорлигини йўлга қўйишнинг ҳуқуқий асосини яратиш юзасидан аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йилнинг 1 июнидан халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига янги қабул қилинган ходимларнинг Сенатда амалиёт ўташларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн кун муддатда жорий йилнинг июл-август ойларида фаолияти намунали йўлга қўйилган маҳаллий Кенгашларда ҳудуддаги бошқа туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари учун ўтказиладиган семинарларнинг намунавий дастурини ишлаб чиқиш ва жойларга етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур семинарларнинг пухта тайёргарлик асосида ўтказилишида маҳаллий Кенгашларга ҳар томонлама амалий-услубий ёрдам кўрсатиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда ахборотда келтирилган маҳаллий Кенгашлар фаолиятида йўл қўйилган хато ва камчиликларни чуқур таҳлил қилган ҳолда, уларни бартараф этиш, қайта такрорланишининг олдини олиш бўйича аниқ чораларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш қарорлари ва Кенгаш раиси фармойишлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда қонунчиликка қатъий риоя этилишини таъминлаш бўйича маҳаллий Кенгаш котибияти мудири ва ходимларининг масъулиятини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш депутатларининг маҳаллалардаги муаммоларни доимий ўрганишини ҳамда натижалари ҳар ойда тегишли доимий комиссиялар мажлисларида, маҳаллий Кенгаш сессияларида муҳокама қилинишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси устидан депутатлик назоратини кучайтириш, бунда депутат сўрови, Кенгаш сўрови институтларидан самарали фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат-таҳлил тадбирларини ўтказишда, доимий комиссиялар мажлислари ва маҳаллий Кенгаш сессиялари муҳокамасига киритиладиган масалаларни тайёрлашда Ёшлар маслаҳат гуруҳи ҳамда Эксперт гуруҳи аъзолари имкониятларидан кенг фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда маҳаллий Кенгашнинг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан тегишли доимий комиссиялар билан ҳамкорликда бир ойда битта йўналишда коррупциявий омилларни аниқлаш бўйича ўрганишлар ўтказиш жадвалини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур жадвал асосида жойларда ўрганишлар ўтказиш ҳамда ҳар ойда ўрганиш натижаларини маҳаллий Кенгашлар сессиясида муҳокама қилиш, унда мутасаддилар фаолиятига тегишли баҳо бериб бориш, зарур ҳолларда уларни лавозимдан озод қилишгача бўлган таклифларни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказилган ўрганишлар ва муҳокамалар натижалари асосида мавжуд коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича таклифларни Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасига киритиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудда коррупциянинг олдини олиш, унга нисбатан муросасиз муҳит яратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши томонидан тасдиқланган «йўл харитаси»да белгиланган вазифалар ижросини қатъий назоратга олиш ҳамда натижаларини ҳар чоракда камида бир маротаба маҳаллий Кенгаш сессиясида муҳокама қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш сессияларида тегишли давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳисобот ва ахборотларини эшитишда масалаларнинг ҳудудлар, тармоқлар ва соҳалар кесимида чуқур таҳлил қилинишига, бунда тегишли ҳудудда ушбу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга комплекс ёндашилишига алоҳида эътибор қаратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган туман (шаҳар) Кенгашлари фаолиятини намунали ташкил этиш борасидаги ишларни ўз вақтида якунлаш ҳамда уларнинг тажрибасини 2025 йил якунига қадар барча туман (шаҳар)ларда жорий этиш бўйича аниқ режаларни белгилаш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан муайян соҳалар ва ҳудудларни ривожлантириш борасида, хусусан, таълим, соғлиқни сақлаш, маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича белгилаб берилган вазифалар ижросини доимий назорат қилиш, аниқланган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда маҳаллий Кенгашлар котибиятлари фаолиятида электрон ахборот алмашинувини таъминлаш мақсадида edo.ijro.uz — Ижро интизоми идоралараро электрон тизимига уланиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан биргаликда маҳаллий Кенгаш сессияларининг доимий равишда ёритиб борилишини таъминлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Олий Мажлис Сенати қўмиталари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидан келиб тушган қонунлар муҳокамасига, жойларда амалга ошириладиган назорат-таҳлил тадбирларига маҳаллий Кенгаш депутатларини фаол жалб қилишни, улар учун қонунчиликдаги янгиликлар ва ўзгаришлар бўйича ўқувлар ташкил қилиб боришни изчил равишда давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда камида бир маротаба битта ҳудудда Қўмита фаолияти йўналишларидан келиб чиққан ҳолда назорат-таҳлил тадбирларини ўтказиб, натижалари Қўмита ҳамда тегишли маҳаллий Кенгашнинг қўшма мажлисларида муҳокама қилиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари Ҳукумат томонидан белгиланган минимал талаблар асосида маҳаллий Кенгашлар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратилишини, белгиланган меъёрларга мувофиқ бино ва жиҳозлар билан таъминланишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 29 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-134-V-сон