ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ
«Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 3 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1782-5]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон «Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сон «Малака сертификатларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги ва 2024 йил 6 майдаги 266-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 2008 йил 23 февралдаги 299-В, 2008-05-сон «Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1782, 2008 йил 2 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 105-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 16 май,
9/2-сон
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори Д. ЛИ
Тошкент ш.,
2025 йил 15 май,
2-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 16 майдаги 9/2-сон ҳамда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2025 йил 15 майдаги 2-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-726-сон «Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҳамда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги қарор қилади:».
2. Низомнинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака сертификатини олиш учун жисмоний шахсларни аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сон қарори билан тасдиқланган Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентида белгиланган тартибда амалга оширилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2025 й., 10/25/1782-5/0492-сон)