ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ШНҚ 3.01.02-23 «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 28 майда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 349]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 3.01.02-23 «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг (ҳисоб рақами 222, 2023 йил 14 декабрь) 80-банди қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«1000 м2 ва ундан катта бўлган бино ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини лойиҳалашда датчиклар ёрдамида чанг миқдори ва шовқин даражасини онлайн кўрсатувчи ҳамда маълумотларни архивланган (сақлаган) ҳолда ёзиб борувчи таблоларни ўрнатишни ҳисобга олиш лозим.».
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 16 май,
01/2-33-сон