Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 25 июлдаги ПҚ-131-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги бир ой муддатда қуйидаги низомларнинг янги таҳрирдаги лойиҳаларини ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар:
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 4 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши давлат мониторинги тўғрисида низом;
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 декабрдаги 538-сон қарори билан тасдиқланган Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида низом;
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 июлдаги 268-сон қарори билан тасдиқланган Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги ҳамда Техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 10 август,
192-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 10 августдаги 192-сон қарорига
1-ИЛОВА
2005 йил 10 августдаги 192-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 январдаги 45-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Устави 23-бандида:
тўртинчи ва бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
« — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари;
— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири»;
саккизинчи хатбошидаги «ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 1-иловадан биринчи қатор чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожлантириш бўйича миллий комиссияси тўғрисида» 1997 йил 12 ноябрдаги 510-сон қарори 1-бандидаги ва 3-бандининг биринчи хатбошидаги «Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари» сўзлари «Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаментини ташкил этиш тўғрисида» 2001 йил 5 мартдаги 112-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 16-модда):
5-банднинг биринчи хатбошидаги «Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари «Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 13 августдаги 391-сон қарорига илованинг 3-бандидаги «Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари «Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини ташкил қилиш тўғрисида» 2004 йил 12 октябрдаги 475-сон қарорида:
а) 1-бандда:
«Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти;
Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти»;
олтинчи ва тўққизинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 2-бандда:
иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбошидаги «3—10» рақамлари «5, 6, 8, 9» рақамлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тариф разрядларини тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 14 октябрдаги 482-сон қарорига иловада:
а) IV бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«IV. Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти».
б) V бўлим қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«V. Мамлакат иқтисодиётининг муҳим комплекслари, тармоқлари ва соҳалари бўйича ахборот-таҳлил департаментлари
1. Департамент мудири 19
2. Мудир ўринбосари 18
3. Бош мутахассис 17
4. Етакчи мутахассис 16
5. Инспектор 10»
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти тўғрисида» 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 8-модда):
а) 4-банддаги «Бош вазирнинг биринчи ўринбосари (Р.С. Азимов)» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 6-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) иловада:
35-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
42-банднинг учинчи хатбошидаги ва 43-банддаги «Бош вазирнинг биринчи ўринбосари» сўзлари «Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари комплекси раҳбари» сўзлари билан алмаштирилсин;
57-банддаги ва 67-банднинг иккинчи хатбошидаги «Иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотлар» ва «Бош вазирнинг биринчи ўринбосари» сўзлари тегишли равишда «Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар» ва «Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари комплекси раҳбари» сўзлари билан алмаштирилсин;
60-банддаги «Бош вазирнинг биринчи ўринбосари» сўзлари «Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари комплекси раҳбари» сўзлари билан алмаштирилсин;
85-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари комплекси раҳбари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 27 январдаги 39-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 27 январдаги 40-сон қарори.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 248-модда; 2008 й., 28-сон, 269-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2018 й., 09/18/108/0709-сон; 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 09/19/242/2820-сон, 19.07.2019 й., 09/19/600/3448-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)