ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Донни сақлаш, қуритиш, тозалаш, ташиш ва қайта ишлаш жараёнидаги камайиш ва йўқотишларни қоплаш учун молиявий захирани шакллантириш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 28 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1683-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сон «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 25 апрелдаги 41, 2006-45-сон қарори (рўйхат рақами 1683, 2007 йил 26 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 22-сон, 230-модда) билан тасдиқланган Донни сақлаш, қуритиш, тозалаш, ташиш ва қайта ишлаш жараёнида камайиш ва йўқотишларни қоплаш учун молиявий захирани шакллантириш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 23 май,
261-сон
Солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 15 май,
2025-10-сон
Келишилди:
Қишлоқ хўжалиги вазири И. АБДУРАХМОНОВ
2025 йил 1 май
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи А. ВАХАБОВ
2025 йил 29 апрель
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 23 майдаги 261-сон ва Солиқ қўмитасининг 2025 йил 15 майдаги 2025-10-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Донни сақлаш, қуритиш, тозалаш, ташиш ва қайта ишлаш жараёнидаги камайиш ва йўқотишларни қоплаш учун молиявий захирани шакллантириш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан ҳисоб-китоб қилиш мақсадида доннинг сифат кўрсаткичлари базис тайёрлов кондициялари нормалари тегишли миллий стандартлар билан белгиланади.».
2. 1-иловада:
а) 1-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат стандартлари» деган сўзлар «Миллий стандартлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 3-бандда:
саккизинчи хатбошидаги «стандартлар» деган сўз «миллий стандартлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбошидаги «Стандарт» деган сўз «Миллий стандарт» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 3-илованинг 4-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Олинган қўшимча маҳсулотлар ва чиқитларда фойдали доннинг таркиби:асосий дон, дон аралашмаси ва ишлов берилаётган экинга белгиланган миллий стандарт бўйича ифлосланган аралашмага кирувчи, ушбу экинларга белгиланган миллий стандартлар бўйича эса асосий донга ёки дон аралашмасига кирувчи маданий ўсимликлар донлари (ифлослик аралашмаси қисмидан ажратиб олинадиган) ҳисоблаб чиқилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2025 й., 10/25/1683-1/0484-сон)