Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
«Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 27 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2467-6]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сон «Қонунчилик ҳужжатларида коррупциявий омилларни бартараф этиш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки бошқарувининг 2013 йил 5 апрелдаги 2013-7, 01-02/19-22 ва 7/4-сон «Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2467, 2013 йил 12 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 24-сон, 319-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 22 май,
2025-08-сон
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 22 май,
259-сон
Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 16 май,
11/2-сон
Келишилди:
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Ш. СОХИБНАЗАРОВ
2025 йил 7 май
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2025 йил 23 апрель
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 22 майдаги 2025-08-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 22 майдаги 259-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 16 майдаги 11/2-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг муқаддимасидан «ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 августдаги 355-сон «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда валюта операцияларини эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 129-модда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Низомнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишини мониторинг қилиш ва пул маблағларининг хорижга асоссиз ўтказилиши аломатларини аниқлаш тартибини белгилайди.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.05.2025 й., 10/25/2467-6/0476-сон)