Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг
қарори
«Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлар хавфини камайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-74-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
«Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлар хавфини камайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-74-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2025 йил 25 мартда киритилган «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлар хавфини камайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-74-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси бир ой ичида ушбу қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрласин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 14 апрель,
726-V-сон