28.04.2025 йилдаги 825-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 28.04.2025 йилдаги 825-V-сон
Кучга кириш санаси
28.04.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлов округларидаги ишлари самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2024 йил 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисидаги нутқида депутатларнинг сайлов округларидаги фаолиятини самарали ташкил этиш борасида қатор таклифлар ва ташаббуслар билдирилди. Хусусан, мамлакатда кенг кўламли ислоҳотларни ҳамда улкан вазифаларни амалга оширишда депутатлар ўз округларида энг фаол иштирокчи ва тарғиботчи бўлишлари зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлардан сайлов округларидаги ишларни бугунги кун талаблари асосида йўлга қўйишни, ушбу йўналишдаги вазифаларни аниқ режа асосида, пухта ташкил қилишни тақозо этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг сайловчилар билан доимий мулоқотини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида депутатлар корпусининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлов округларидаги ишлари самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси (бундан буён матнда Чора-тадбирлар режаси деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига Чора-тадбирлар режасидаги тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари Чора-тадбирлар режасида назарда тутилган назорат-таҳлил тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Назорат-таҳлил бўлими Чора-тадбирлар режасининг ижроси юзасидан доимий мониторинг ўрнатиб, ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг раҳбариятига умумлаштирилган маълумот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот хизмати Чора-тадбирлар режаси доирасида амалга ошириладиган ишларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Чора-тадбирлар режасида назарда тутилган тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 28 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
825-V-сон