Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-59-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-59-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси қабул қилинган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини бир ой ичида маромига етказсин ва учинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 15 апрель,
750-V-сон