Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига жамият ижро органи, кузатув кенгаши ҳамда мажоритар акциядорининг масъулиятини оширишга қаратилган қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-52-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
(«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хўжалик жамиятларининг ижро органи, кузатув кенгаши ҳамда мажоритар акциядорларининг (иштирокчиларининг) масъулиятини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»)
(«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хўжалик жамиятларининг ижро органи, кузатув кенгаши ҳамда мажоритар акциядорларининг (иштирокчиларининг) масъулиятини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хўжалик жамиятларининг ижро органи, кузатув кенгаши ҳамда мажоритар акциядорларининг (иштирокчиларининг) масъулиятини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-52-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига жамият ижро органи, кузатув кенгаши ҳамда мажоритар акциядорининг масъулиятини оширишга қаратилган қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси қабул қилинган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини бир ой ичида маромига етказсин ва учинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 15 апрель,
748-V-сон