Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг
қарори
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига жамият ижро органи, кузатув кенгаши ҳамда мажоритар акциядорининг масъулиятини оширишга қаратилган қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-52-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
(«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хўжалик жамиятларининг ижро органи, кузатув кенгаши ҳамда мажоритар акциядорларининг (иштирокчиларининг) масъулиятини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»)
(«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хўжалик жамиятларининг ижро органи, кузатув кенгаши ҳамда мажоритар акциядорларининг (иштирокчиларининг) масъулиятини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 18 февралда биринчи ўқишда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хўжалик жамиятларининг ижро органи, кузатув кенгаши ҳамда мажоритар акциядорларининг (иштирокчиларининг) масъулиятини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-52-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига жамият ижро органи, кузатув кенгаши ҳамда мажоритар акциядорининг масъулиятини оширишга қаратилган қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда кўриб чиқишга доир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг таклифи маъқуллансин.
2. Мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 14 апрель,
731-V-сон