Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 05.01.2004 йилдаги 1-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 01.01.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚарорИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ РЕСПУБЛИКА ОРГАНЛАРИНИНГ БОШҚАРУВ ХОДИМЛАРИ СОНИНИ МАҚБУЛЛАШТИРИШ ВА ҚИСҚАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ–3358-сон ва «Хўжалик бошқарув органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 22 декабрдаги ПФ–3366-сон Фармонларига мувофиқ ҳамда бошқарув органлари тузилмасини такомиллаштириш ва улар фаолияти самарадорлигини ошириш, бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 20 июндаги Ф-1791-сон фармойиши билан ташкил этилган Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссиясининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-иловага* мувофиқ вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари ўринбосарлари лавозимларини қисқартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 1 январдан бошлаб вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари аппаратлари ҳамда уларга қарашли муассасалар ва ташкилотлар бошқарув ходимларининг чекланган сонини 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ белгилаш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1—3 иловалар рус тиладги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бошқарув самарадорлигини ошириш манфаатлари йўлида аъзолик бадаллари ва хайрия фаолияти ҳисобига маблағ билан таъминланадиган жамғармалар, ижодий ва касаба уюшмалари, жамоат ташкилотларига Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссиясининг таклифлари асосида ўз аппаратлари бошқарув ходимларининг чекланган сонини қайта кўриб чиқиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч кун муддатда бошқарув аппаратининг бошқарув, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлари сонини қисқартириш бўйича тегишли комиссиялар ташкил этсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн кун муддатда марказий ижро этувчи аппаратларда ва тегишли таркибий бўлинмаларда қисқартириладиган лавозимлар рўйхатини аниқласинлар ҳамда қисқартириладиган шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хабардор қилсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 15 январгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига 2004 йил 1 январдаги ҳолатига кўра бошқарув аппарати ходимлари сонини қисқартириш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот, шунингдек ходимларнинг белгиланган чекланган сонига риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш учун йилнинг ҳар чораги асосида бошқарув ходимлари, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони тўғрисида ахборот тақдим этилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари билан биргаликда ишдан бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсинлар ва бу борада кўмаклашсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2004 йилдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет муассасалари ва ташкилотларининг штат жадваллари ва харажатлари сметаларини мазкур қарор билан белгиланган бошқарув аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сонига ҳамда хизмат кўрсатадиган ва техник ходимлар сони нисбатининг белгиланган ҳисоблаб чиқилган нормативларига қатъий мувофиқ ҳолда рўйхатдан ўтказсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 560-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган сонига ҳамда хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони нисбатининг ҳисоблаб чиқилган нормативларига риоя этилиши устидан доимий мониторинг олиб борсин. Мониторинг натижалари тўғрисида ҳар йили 25 январгача ва ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-кунигача Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссиясига ахборот берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда бошқарув аппарати ходимлари сони қисқариши муносабати билан бўшаб қоладиган маблағлардан юқори малакали ходимларни моддий рағбатлантириш учун фойдаланиш тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссияси (Р.С. Азимов) вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари бошқарув аппарати ходимлари сонининг мазкур қарорга мувофиқ қисқартирилиши устидан назорат ўрнатсин ҳамда натижалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2004 йил 1 февралгача ахборот берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 5 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 1-2-сон, 10-модда, 3-сон, 33-модда, 12-сон, 143-модда, 19-сон, 220-модда, 29-сон, 333-модда, 31-сон, 353-модда, 31-сон, 356-модда; 2005 й., 7-сон, 57-модда; 2006 й., 14-сон, 116-модда, 22-сон, 195-модда, 31-32-сон, 322-модда; 2007 й., 1-2-сон, 13-модда; 2008 й., 10-11-сон, 62-модда; 2009 й., 52-сон, 560-модда; 2017 й., 35-сон, 929-модда)