Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
қарори
Пуллик тиббий хизмат кўрсатадиган даволаш-профилактика муассасаларини молиялаш тартиби 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 7 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3603-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сон «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида» Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 26 декабрдаги 210-сонли ва 2024 йил 24 декабрдаги 20-сон қарори (рўйхат рақами 3603, 2025 йил 27 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 10/25/3603/0082-сон) билан тасдиқланган Пуллик тиббий хизмат кўрсатадиган даволаш-профилактика муассасаларини молиялаш тартиби 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Тиббий хизматга тўлов қийматини белгилашда, рентабеллик кўрсатиладиган тиббий хизмат таннархининг 20 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.».
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт вa молия вaзири Д. КУЧКAРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 28 апрель,
254-сон
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 23 апрель,
10-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2025 й., 10/25/3603-1/0427-сон)