Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирининг
буйруғи
Спорт турлари бўйича 2025 — 2028 йиллар учун Ягона спорт таснифини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 5 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3623]
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 ноябрдаги 588-сон «Спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Қуйидаги спорт турлари бўйича 2025 — 2028 йиллар учун Ягона спорт таснифи тасдиқлансин:
ёзги олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича 1 — 44-иловаларга мувофиқ;
қишки олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича 45 — 50-иловаларга мувофиқ;
паралимпия ўйинлари дастурига киритилган ва пара спорт турлари бўйича 51 — 80-иловаларга мувофиқ;
миллий ва ноолимпия спорт турлари бўйича 81 — 123-иловаларга мувофиқ;
спортнинг техникавий ва амалий турлари бўйича 124 — 132-иловаларга мувофиқ.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
3. Мазкур буйруқ 2028 йил 31 декабрь кунига қадар амал қилади.
Вазир А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 11 апрель,
3-мҳ-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2025 й., 10/25/3623/0426-сон)