30.04.2025 йилдаги ПҚ-153-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида белгиланган вазифаларни самарали ижро этиш ҳамда ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятлар (кейинги ўринларда — кибержиноятлар)га қарши курашиш фаолиятини янада кучайтириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Устувор вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасида кибержиноятларга қарши курашиш йўналишида ягона ишлаш амалиётини йўлга қўйиш, бу борада барча масъул давлат органлари ва муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда манзилли ҳамкорлигини ташкил этиш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Масъул давлат органлари, ташкилотлар, банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларининг ҳар бирига кибержиноятларнинг олдини олиш ҳамда аҳолининг кибермаданиятини юксалтиришга қаратилган барча зарур чораларни кўриш бўйича қатъий жавобгарлик юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари учун ўз кундалик фаолиятини ташкил этишда мижозларининг манфаати ва молиявий хавфсизлигини таъминлаш устувор вазифа сифатида белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Норматив-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2025 йил якунига қадар бугунги кундаги амалиёт, замон талаблари ҳамда илғор хорижий тажрибаларни комплекс ўрганган ҳолда соҳанинг устувор йўналишлари ва ишлаш механизмлари, шунингдек, кибержиноятларнинг олдини олиш ва фош этишда давлат органлари, банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларининг аниқ масъулиятини белгилайдиган «Ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилаётган жиноятларга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ва Марказий банкнинг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) кибержиноятни содир этишда ўз номидаги банк картасидан, банк ҳисобрақамидан, SIM картасидан ҳамда электрон ҳамёнидан (электрон аккаунтлар) фойдаланишга йўл қўйган шахслар (дроп) учун маъмурий ва жиноий жавобгарликлар белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарликни белгиловчи амалдаги нормаларни оқибат мавжуд бўлмасада, жавобгарлик юзага келиши нуқтаи назаридан такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) банклар, тўлов тизими операторлари ҳамда тўлов ташкилотлари, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига риоя этмаганлиги натижасида содир этилган кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни улар ҳисобидан ундириш тартибини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) жиноят қонунчилиги билан ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар ҳамда пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият учун белгиланган жазо чораларини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) жиноят содир этишда ахборот технологияларидан фойдаланишни жавобгарликни ҳамда жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(е) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг банк сирига оид сўров ва қарорлари ижросини таъминлашнинг аниқ муддатларини белгилашни ҳамда уларни бажариш механизм ва талабларини енгиллаштиришни назарда тутувчи тартибни жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Давлат хавфсизлик хизмати (Курбанов), Бош прокуратура (Йўлдошев) ва Марказий банк (Ишметов) икки ой муддатда мазкур қарор билан маъқулланган таклифларни амалга оширишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Кибержиноятларнинг олдини олиш механизмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) банклар ва тўлов ташкилотларининг ўз ахборот хавфсизлиги сиёсатига ва киберхавфсизлик талабларига риоя этиш борасидаги масъулиятини кучайтириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳар ой якуни бўйича тизимида энг кўп кибержиноятлар (заифликлар ва камчиликлар натижасида юзага келган) қайд этилган банклар ва тўлов ташкилотлари рўйхатини оммага эълон қилиш амалиёти жорий қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Марказий банк томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг транзакцияларини мониторинг қилиш орқали аҳоли пул маблағларини жалб қилишга қаратилган фирибгарлик схемалари («молиявий пирамида») аломатлари ёки шубҳалар мавжуд бўлган ҳолатларни аниқлаш ҳамда улар ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тезкор хабар бериш тизими йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили аҳолининг кибермаданиятини юксалтиришга ва кибергигиенасини шакллантиришга қаратилган комплекс тарғибот-ташвиқот дастури тасдиқланади ҳамда ижроси қатъий назоратга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Кибержиноятларнинг олдини олиш йўналишидаги тарғибот-ташвиқот тадбирларида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) республика миқёсида ҳар йилнинг ноябрь ойини «Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги» деб эълон қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) кибержиноятларнинг янги шакллари ва уларни содир этиш усулларини инобатга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) кибержиноятларнинг шакллари ва уларни содир этиш усуллари тўғрисида огоҳлантириш учун интернет ва ижтимоий тармоқлардаги мақсадли (таргет) реклама хизматидан бепул тарзда фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Марказий банк (Ишметов) 2025 йил 1 сентябрга қадар қуйидаги кечиктириб бўлмайдиган чораларни амалга оширсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) банклар, тўлов тизими операторлари, тўлов ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг транзакциялари ва бошқа зарурий маълумотларини Марказий банкнинг ягона платформасига интеграция қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Марказий банкда марказлашган антифрод тизимини ҳамда банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларининг антифрод тизимларини (сессион, транзакцион ва телекоммуникация) жорий этишни якунига етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) платформа ва махсус ҳимоя тизимлари бўйича техник топшириқ лойиҳаларини «Киберхавфсизлик маркази» ДУК, Ички ишлар вазирлиги ва Электрон технологияларни ривожлантириш маркази билан келишилган ҳолда ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) манфаатдор идоралар ва муассасалар билан биргаликда 2025 йил якунига қадар сохта қўнғироқларни чеклаш тизимини тўлиқ жорий қилиш бўйича чора-тадбирларни якунласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Марказий банк (Ишметов) 2025 йил якунига қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) вояга етмаганлар банкларда ҳисобрақамлари ва банк карталарини очиши бўйича тегишли талабларни ишлаб чиқиб, амалиётда жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) банклар ота-оналарни уларнинг вояга етмаган фарзандлари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операциялар ҳақида хабардор қилиш амалиётини йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) кибержиноятларни содир этиш учун фуқаролар ўзларининг банк ҳисобрақами, банк карталари ҳамда электрон ҳамёнлари бўйича маълумотларни тақдим этган шахслар (дроп) реестрини юритишни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) банклар ва тўлов ташкилотлари томонидан ўзининг мобил иловаларига антивирус ҳимоя тизимларини ўрнатиш ҳамда фойдаланувчи қурилмасида зарарли дастурлар белгилари мавжудлиги аниқланганда уларни огоҳлантириш амалиётини жорий этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Кибержиноятларни фош этиш механизмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Марказий банк (Ишметов) бир ой муддатда кибержиноятларни барвақт тўхтатиш ва тезкорлик билан фош этиш, шунингдек, пул маблағларининг республика ҳудудидан чиқиб кетишини олдини олиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи тезкор ҳаракатланиш тизимини яратиш юзасидан қўшма чораларни кўрсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ички ишлар органлари масъул бўлинмалари сўровига асосан шубҳали пул ўтказма амалиётларига алоқадор банк карталарини тезкорлик билан блоклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) шубҳали пул ўтказма амалиётларига алоқадор банк карталари ҳақидаги маълумотларни зудлик билан ички ишлар органлари масъул бўлинмаларига тақдим этиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Терговга қадар текширув ва дастлабки тергов давомида содир этилган кибержиноятлар юзасидан киберхавфсизлик талабларига риоя қилинганлиги бўйича хулосани «Киберхавфсизлик маркази» ДУК томонидан бериш тартиби жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Бош прокуратуранинг ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси тузилмасида 6 та штат бирлигидан иборат кибержиноятларга қарши курашишда қонунийликни таъминлаш бўлими ташкил этилади ҳамда ҳудудий прокуратуралар ва Транспорт прокуратурасининг ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлимларида унинг гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида 44 та штат бирлиги ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) мазкур тузилмалар ички ишлар органларининг кибержиноятларни тергов қилиш ва фош этиш фаолияти жараёнида қонунчилик ижроси устидан прокурорлик назоратини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ташкил этилаётган тузилмалар Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятига жалб этилган штат бирликлари ҳисобидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Бош прокуратура (Самадов) мазкур қарорга мувофиқ прокуратура тузилмасида кибержиноятларга қарши курашишда қонунийликни таъминлаш йўналишида ташкил этилаётган тузилмалар ходимларини 2025 йил 1 июлга қадар Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида махсус қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2025 йил 1 сентябрга қадар Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва Марказий банк ўртасида кибержиноятларга қарши курашишда тезкорлик билан маълумотлар узатиш ва келиб тушаётган мурожаатлар бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш мақсадида электрон маълумотлар алмашинув платформасини ишга туширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов) билан биргаликда киберхавфсизлик бўлинмалари ходимларининг илғор хорижий тажрибаларни ўрганиши ҳамда малакасини ошириш мақсадида уларнинг чет эл давлатларига хизмат сафарларини амалга ошириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда идоралараро ишчи гуруҳ тузган ҳолда уч ой муддатда Европа Иттифоқининг «Компьютер жиноятлари тўғрисида»ги Будапешт конвенциясига муайян шартлар асосида қўшилиш масаласини ҳар томонлама ўрганиб чиқишни таъминласин ва бу борада асослантирилган таклифларни белгиланган тартибда киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Кибержиноятларга қарши курашишда илмий ёндашувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институти тузилмасида Кибержиноятларга қарши курашишга ва рақамли терговга кўмаклашиш маркази ташкил этилсин ва қуйидагилар унинг фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) кибержиноятлар содир этилишига сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш мақсадида терговга қадар текширув ҳужжатларини, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳамда жиноят ишларини илмий ёндашувлар асосида ўрганиш орқали асослантирилган тавсиялар ишлаб чиқиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига татбиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) кибержиноятларни фош этиш ва уларни тергов қилиш амалиётидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича илмий асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) кибержиноятлар йўналишида тергов фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда таълим жараёнини такомиллаштиришни илмий ва услубий жиҳатдан таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов ва Марказий банк раиси Т.А. Ишметов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-153-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2025 й., 07/25/153/0411-сон)