Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Ўзбекистоннинг жаҳон бозорида рақобатбардошлигини ошириш, инвестицияларни жалб этиш ҳамда экспортни диверсификация қилиш ва глобал савдо алоқаларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л. Қудратовнинг жавоби ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистоннинг жаҳон бозорида рақобатбардошлигини ошириш, инвестицияларни жалб этиш ҳамда экспортни диверсификация қилиш ва глобал савдо алоқаларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л. Қудратов томонидан юборилган ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 12 март,
635-V-сон