Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
ҚЛ-40, ҚЛ-42 ва ҚЛ-49-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Иккинчи ўқишда қабул қилинган «Ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-40-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси, «Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-42-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-49-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» деган янги ном билан битта қонун лойиҳасига бирлаштирилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 4 март,
603-V-сон