30.04.2025 йилдаги ПҚ-158-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 02.05.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жиззах вилоятининг Фориш туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, электр энергияси ишлаб чиқаришда табиий газдан фойдаланишни камайтириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Қуёш фотоэлектр станциялари орқали электр энергияси ишлаб чиқаришни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тўғридан-тўғри музокаралар натижасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «China Electrical Equipment lnternational Со. LTD» (Хитой Халқ Республикаси) ҳамда «China Huadian Overseas lnvestment Со. LTD» (Хитой Халқ Республикаси) компаниялари (кейинги ўринларда — Инвесторлар) томонидан «Жиззах вилоятининг Фориш туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш» инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда — Инвестиция лойиҳаси) доирасида «Huadian Jizzakh Solar Power» МЧЖ (кейинги ўринларда — Лойиҳа компанияси) таъсис этилгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Инвесторлар, Лойиҳа компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасида 2025 йил 5 апрелда инвестиция шартномаси имзолангани ҳамда унга мувофиқ Инвесторлар ва Лойиҳа компанияси Жиззах вилоятида 2,08 миллиард Хитой юани миқдорида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этган ҳолда қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини лойиҳалаштириши, молиялаштириши, қуриши ҳамда эксплуатация қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 2024 йил 13 сентябрда Инвесторлар ва «Ўзэнергосотиш» АЖ ўртасида электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим ҳамда 2025 йил 5 апрелда Лойиҳа компанияси ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ўртасида тармоққа улаш тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда — Битимлар) имзолангани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Мажбурият ва имтиёзлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Инвесторлар ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларидан Лойиҳа компанияси фойдасига воз кечади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини «Ўзэнергосотиш» АЖга кафолатланган тарзда сотади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Лойиҳа компанияси Инвестиция лойиҳаси доирасида электр станциясини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун ҳаво электр узатиш тармоқларини қуради ҳамда ишга туширилгандан сўнг уларни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга топширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) «Ўзэнергосотиш» АЖ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилади ва Лойиҳа компанияси томонидан ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш учун сарфланган харажатлар тўлиқ қоплангунига қадар ушбу харажатларни белгиланган тарифга қўшган ҳолда тўловни амалга ошириш мажбуриятини олади ва тўловларни миллий валютада амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) электр энергиясини сотиб олиш, подстанция ва ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш бўйича тўловлар чет эл валютасида деноминацияланган қатъий тариф бўйича миллий валютада амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(е) Лойиҳа компанияси қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 20 миллион АҚШ доллари миқдорида биринчи даражали банк кафолатини тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) қуёш фотоэлектр станциясини қуриш билан боғлиқ қурилиш ва ер ишларини бажариш, бино ва иншоотлар пойдеворларини лойиҳалаштириш нормалари ва қоидалари битимга мувофиқ халқаро стандартлар билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзэнергосотиш» АЖга Лойиҳа компанияси билан биргаликда Битимларда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компанияси ва бошқа маслаҳатчиларни тўғридан-тўғри шартномалар тузган ҳолда жалб қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «Ўзэнергосотиш» АЖга Лойиҳа компанияси томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси учун уч ой мобайнида тўлов мажбурияти бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига хорижий банкнинг чет эл валютасида тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивини очишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Лойиҳа компанияси ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Инвестиция лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Инвесторлар ҳамда Лойиҳа компанияси ўртасида тузилган инвестиция шартномаси тасдиқлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «Ўзэнергосотиш» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, Инвесторлар ва Лойиҳа компанияси ўртасида тузилган Битимлар маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки, Лойиҳа компаниясига барча солиқлар ва йиғимлар тўланган ҳолда, Инвестиция лойиҳасини молиялаштириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) кредит олиш, чет эл валютасида маблағлар олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан, чет эл валютасида кредит ва бошқа қарз тушумлари) учун чет элдаги хорижий банкларда банк ҳисобварақлари очиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган хорижий пудрат ташкилотлари, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан, туғридан-тўғри амалга ошириш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлигининг Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ажратиладиган Жиззах вилоятининг Фориш тумани ҳудудидаги иловага мувофиқ жами 991,1 гектар яйлов ер участкаларини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Жиззах вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Лойиҳа компанияси билан биргаликда, заруратга кўра, Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Жиззах вилояти ҳудудида ҳаво электр узатиш тармоқларини ва электр инфратузилмаси қурилмаларини қуриш учун зарур ер участкаларини танлаб олсин ҳамда уларнинг чегараларига аниқлик киритиб, тегишлилиги бўйича оммавий сервитут белгилаш ва ер фонди тоифасини ўзгартириш юзасидан Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклифларни киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) бир ой муддатда Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун инвестиция шартномаси ва Битимларда кўрсатилган шартларга мос келадиган ер участкалари Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини таъминласин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Энергетика вазирлиги ўзига берилган тегишли ер участкалари Лойиҳа компаниясига қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ҳамда Лойиҳа компанияси ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга ҳаво электр узатиш тармоқларини ва электр инфратузилмаси қурилмаларини қуриш учун Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга ижарага берилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Энергетика вазирлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланганлик (тоифаси ўзгартирилганлиги) учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплашдан (компенсация тўловларидан) озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Лойиҳа компаниясининг буюртманомасига биноан Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ташқи ишлар вазирлиги — жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари, зарур ҳолларда, И. Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ички ишлар вазирлиги — жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзоларига кўп марталик виза берилиши ва унинг муддати узайтирилишини, шунингдек, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан «Ўзэнергосотиш» АЖнинг аккредитив очадиган хорижий банк олдидаги тўлов мажбуриятлари Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки ёки Европа тикланиш ва тараққиёт банки кафолати орқали бажарилган тақдирда, мазкур банк билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига мақбул шаклдаги ушбу банк харажатларини қоплаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Энергетика вазирлиги билан биргаликда Инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши, шунингдек, томонлар ўртасидаги битимлар доирасидаги мажбуриятлар бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Адлия вазирлиги уч ой муддатда Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида инвестиция шартномаси ҳамда унинг қоидаларига мувофиқ имзоланадиган битимлар юзасидан юридик хулосалар берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда экологик экспертизадан ўтказилишини ва Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қарор ижроси учун масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-158-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрелдаги ПҚ-158-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жиззах вилоятининг Фориш туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Жиззах вилоятининг Фориш тумани ҳудудидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилаётган ер участкалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ҳудуд номи

Ердан фойдаланувчи номи

Контур

рақами

Жами ер

майдони

(гектар)

шундан:

Фойдаланиш мақсади

яйлов ва пичанзорлар

(гектар)

Бошқа ерлар

(гектар)

1588 қ

1590 қ

1591қ

1592 қ

1593 қ

922,0

922,0

-

«Эгизбулоқ» маҳалласи

Туман ҳокимлиги захирасидаги ерлар

1655 қ

Қуёш фотоэлектр станциясини қуриш

1657 қ

1966 қ

1659 қ

1588 қ

56,6

56,6

-

1669 қ

1670 қ

12,3

12,3

-

1588 қ

«Эгизбулоқ» маҳалласи

«Devoloped Kapital» МЧЖ

1964қ

Ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш

1968қ

0,1517

0,1517

-

1969қ

Жами:

991,0517

991,0517

-

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2025 й., 07/25/158/0402-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)