ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 23 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3042-5]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва 2025 йил 4 мартдаги ЎРҚ-1043-сон «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кредит соҳасидаги муносабатларни янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/23-сон қарори (рўйхат рақами 3042, 2018 йил 25 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2018 й., 10/18/3042/1573-сон) билан тасдиқланган Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 11 апрель,
9/3-сон
Келишилди:
Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари О. УМАРОВ
2025 йил 2 апрель
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2025 йил 28 март
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 апрелдаги 9/3-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
2. Қуйидаги мазмундаги 61-банд билан тўлдирилсин:
«61. Кредит бюроси устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори икки миллиард сўмни ташкил этиши керак.».
3. 19-бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«муассислар умумий йиғилишининг кредит бюросини ташкил этиш тўғрисидаги баённомаси ёки ягона муассиснинг кредит бюросини ташкил этиш ҳақидаги қарори;»;
тўртинчи хатбоши «муассислари» деган сўздан кейин «(муассиси)» деган сўз билан тўлдирилсин;
олтинчи хатбоши «устав фонди» деган сўзлардан кейин «(устав капитали)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Аризада муассисларнинг (муассиснинг) электрон почта манзили кўрсатилиши мумкин. Аризада электрон почта манзилининг кўрсатилиши ушбу ариза бўйича қабул қилинган қарор ҳақида хабарномани ахборот тизими орқали электрон шаклда олишга розилик ҳисобланади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2025 й., 10/25/3042-5/0380-сон)