Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг
буйруғи
Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 21 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2521-4]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сон «Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2013 йил 30 октябрдаги 21-сон қарори (рўйхат рақами 2521, 2013 йил 7 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 45-сон, 596-модда) билан тасдиқланган Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон фермерлари кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. АБДУРАХМОНОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 16 апрель,
30-сон
Келишилди:
Ўзбекистон фермерлари кенгаш раиси А. ХАИТОВ
2025 йил 9 апрель
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2025 йил 16 апрелдаги 30-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 7-банддаги «туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг» деган сўзлар «туман (шаҳар) фермерлар кенгашининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 10-банддаги «туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» деган сўзлар «туман (шаҳар) фермерлар кенгаши» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 25-банддаги «туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг» деган сўзлар «туман (шаҳар) фермерлар кенгашининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2025 й., 10/25/2521-4/0364-сон)