15.04.2025 йилдаги 230-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 01.07.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишда технологик жараёнларни экологик сертификатлаш тизимини жорий этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сон Фармони ижросини таъминлаш, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқликни таъминлаш, давлат экологик назоратининг муқобил механизмларини татбиқ этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишда технологик жараёнлар учун «Яшил сертификат» экологик сертификатлаштириш (кейинги ўринларда — экологик сертификатлаштириш) тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Яшил сертификат» экологик сертификатлаштириш тизими асосида корхоналарнинг «Тор Green Uzbekistan» рейтинг тизимини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишда технологик жараёнларни «Яшил сертификат» экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Экология вазирлиги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишда технологик жараёнларни экологик сертификатлаштириш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Яшил сертификат» ягона реестри Экология вазирлиги томонидан юритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) «Яшил сертификат» ягона реестрига киритилмаган сертификат ҳақиқий эмас деб ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) экологик сертификатлаштириш қуйидаги талабларга жавоб берган ва белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган юридик шахслар (кейинги ўринларда — экологик сертификатлаштириш органи) томонидан амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу юридик шахсда меҳнат шартномаси асосида фаолият юритувчи, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида уч йил иш стажига эга бўлган камида беш нафар мутахассиснинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоланаётган объектнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатида белгиланган мажбурий кўрсаткичларни аниқлашни таъминлайдиган, белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган ўз синов лабораторияси мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишда технологик жараёнлар экологик сертификатлаштириш объекти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 2025 йил 1 октябрдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб фаолият турларининг экологик оқибатлари тўғрисидаги баёнотдан кейинги босқичларда экологик норматив лойиҳаларини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун ушбу фаолият турларининг технологик жараёнлари амалдаги «Яшил сертификат»га эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурий бўлган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган маҳсулотга мувофиқлик сертификати берилиши учун ушбу маҳсулотни ишлаб чиқариш технологик жараёнининг амалдаги «Яшил сертификати» мавжуд бўлиши мажбурий ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) тижорат банкларига хўжалик юритувчи субъектларда ишлаб чиқариш жараёнларининг экологик сертификатлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқаришни технологик модернизация қилишга «Яшил» кредит линияларини очиш тавсия этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) «Тор Green Uzbekistan» рейтинг тизимида хўжалик юритувчи субъектларнинг мурожаатига асосан ихтиёрий равишда иштирок этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб ўн икки ой мобайнида технологик жараёнларни экологик сертификатлаштириш мақсадида шартнома тузган хўжалик юритувчи субъектлар учун сертификатлаштириш ишлари бепул (100 фоиз чегирма қўллаган ҳолда) амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Экология вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) икки ой муддатда «Тор Green Uzbekistan» рейтинги бўйича баҳолаш қоидалари ва мезонларини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар учун экологик сертификатлаштириш жорий этилишини рағбатлантириш бўйича қўшимча чораларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат харидларини амалга оширишда «Яшил сертификат»га эга маҳсулот ва хизматларнинг устуворлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик сертификатлаштириш тизими талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарликни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) олти ой муддатда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва хизматларни кўрсатишда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир талаблар асосида технологик жараёнларни экологик сертификатлаштириш миллий стандартининг белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги доимий равишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) экологик сертификатлаштириш тизимида экологик сертификатлаштириш органларини аккредитациядан ўтказишда ушбу қарор билан белгиланган талабларнинг бажарилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) миллий аккредитация тизимининг экологик сертификатлаштириш органлари аккредитацияси бўйича тегишли техник қўмита таркибига Экология вазирлиги вакиллари киритилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) экологик сертификатлаштириш органларини аккредитациядан ўтказиш жараёнида Экология вазирлиги ҳузуридаги Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази вакилларининг баҳоловчилар ва техник экспертлар таркибига (кейинги ўринларда — экспертлар таркиби) киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир вакилнинг бир йилдан ортиқ экспертлар таркибида иштирок этишига йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертлар таркибининг камида 50 фоизи шаффоф танлов асосида белгиланган тартибда жалб этилган мустақил экспертлардан иборат бўлади ҳамда овоз бериш жараёнида овозлар тенг бўлганда уларга устуворлик берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Экология вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти кенг ёритилиши ва оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилиши, экологик сертификатлаштириш тартиботлари ва талабларини оммалаштиришга йўналтирилган мавзули туркум кўрсатувлар доимий равишда чиқарилиши тавсия этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 349-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/349/0660-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 15 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
230-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 апрелдаги 230-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишда технологик жараёнларни «Яшил сертификат» экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишда технологик жараёнларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини чеклаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича талаблар асосида «Яшил сертификат» экологик сертификатлаштириш (кейинги ўринларда — экологик сертификатлаштириш) тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи — «Яшил сертификат»ни олиш учун мурожаат қилган хўжалик юритувчи субъект;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инспекция назорати — «Яшил сертификат» берилган технологик жараённинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида даврий тартибда амалга ошириладиган баҳолаш жараёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологик жараён — хом ашё, ярим тайёр маҳсулот ёки маҳсулотдан фойдаланган ҳолда муайян турдаги хом ашё, ярим тайёр маҳсулот ёки маҳсулот ишлаб чиқариш ёхуд бир турдаги хизмат кўрсатиш жараёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Яшил сертификат» — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишда технологик жараёнларнинг атроф-муҳитга бўлган таъсири норматив-ҳуқуқий ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Яшил сертификат» экологик сертификатлаштириш тизими — маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва хизматларни кўрсатишда технологик жараёнларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлигини баҳолашга асосланган экологик сертификатлаштириш тизими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Экологик сертификатлаштириш ишлари белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган юридик шахслар (кейинги ўринларда — Экологик сертификатлаштириш органи) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Экологик сертификатлаштириш ишлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ариза берувчи билан Экологик сертификатлаштириш органи ўртасида тузилган шартномага асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Экологик сертификатлаштириш ишларини амалга ошириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Экологик сертификатлаштириш ишлари қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик сертификатлаштириш учун аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш натижасида экологик сертификатлаштириш ишларини амалга ошириш ёки оширмаслик ҳақида қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик сертификатлаштириш дастурини келишилган ҳолда тасдиқлаш ва экологик сертификатлаштириш бўйича шартнома тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик сертификатлаштириш учун технологик жараёнларнинг мувофиқлигини баҳолаш (кейинги ўринларда — мувофиқликни баҳолаш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Яшил сертификат» ва мувофиқлик белгисидан фойдаланиш тўғрисида келишув битимини имзолаш ҳамда «Яшил сертификат»ни бериш ёки беришни рад этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даврий тартибда инспекция назоратини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Экологик сертификатлаштириш ишлари ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Экологик сертификатлаштириш учун ариза мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ариза берувчи томонидан Экологик сертификатлаштириш органига бевосита, почта ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризада келтирилган технологик жараёнларга оид экологик норматив ҳужжатлар ҳамда улар бўйича давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризада келтирилган технологик жараёнларга оид атроф-муҳитга ташламалар миқдори бўйича аккредитациядан ўтган синов лабораториясининг баённомалари (мавжуд бўлса).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ариза берувчи аризанинг тўғри тўлдирилиши, унда кўрсатилган маълумотлар ҳамда тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ариза келиб тушган куннинг ўзида Экологик сертификатлаштириш органи томонидан рўйхатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Аризани қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёнида ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилмаган бошқа маълумотлар ва ҳужжатларнинг талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Экологик сертификатлаштириш органи ариза рўйхатга олинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва экологик сертификатлаштириш ишларини амалга ошириш ёки оширмаслик ҳақида қарор қабул қилиб, бу ҳақида ариза берувчини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар ушбу Низомнинг 8-банди талабларига жавоб бермаган тақдирда, Экологик сертификатлаштириш органи экологик сертификатлаштириш ишларини амалга оширмаслик ҳақида қарор қабул қилиб, бу ҳақида ариза берувчини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи ҳужжатлар билан боғлиқ камчиликларни бартараф этиши ҳамда тегишли ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни қайта тақдим этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Экологик сертификатлаштириш органи экологик сертификатлаштириш ишларини амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, бир иш куни мобайнида технологик жараёнларнинг мувофиқлигини баҳолаш ишлари бўйича шартнома (кейинги ўринларда — шартнома) лойиҳасини ишлаб чиқади ва ариза берувчига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартномага экологик сертификатлаштириш ишларини амалга ошириш дастури (кейинги ўринларда — дастур) лойиҳаси илова қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Экологик сертификатлаштириш ишлари ариза берувчи томонидан шартномада кўрсатилган тўлов шартлари бажарилган кундан бошлаб дастурга мувофиқ, бироқ ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Экологик сертификатлаштириш органи мувофиқликни баҳолаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эксперт гуруҳи таркибини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш амалга ошириладиган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхатини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш муддатлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган дастурни тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Экологик сертификатлаштириш қиймати шартномага мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мувофиқликни баҳолаш камерал ўрганиш, технологик жараённинг аудити ҳамда атроф-муҳитга ташламаларнинг миқдорини ўлчов воситалари ёрдамида аниқлаш жараёнларини қамраб олади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камерал ўрганиш Экологик сертификатлаштириш органи сўровига мувофиқ ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида хўжалик юритувчи субъектнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда кўрсатилган талабларни бажариш ҳолатини баҳолаш орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологик жараён аудити экологик сертификатлаштириш доирасида хўжалик юритувчи субъектга тегишли технологик жараённинг атроф-муҳитга бўлган реал таъсирини ҳамда тақдим этилган ҳужжатлардаги ҳолатни корхонадаги амалиёт билан таққослаган ҳолда жойига чиқиб ўрганиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ариза берувчи аризада келтирилган технологик жараёнга оид атроф-муҳитга ташламалар тури ва миқдори тўғрисида аккредитациядан ўтган синов лабораториясининг баённомаларини тақдим этган тақдирда, экологик сертификатлаштириш жараёнида атроф-муҳитга ташламаларнинг миқдорини ўлчов воситалари ёрдамида қўшимча аниқлаш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда баённомалар ариза берувчи томонидан тақдим этилган кундан бошлаб, кўпи билан ўттиз календарь кун олдин расмийлаштирилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мувофиқликни баҳолаш якуни бўйича экспертлар гуруҳи томонидан бир иш куни мобайнида тегишли хулоса (кейинги ўринларда — мувофиқликни баҳолаш хулосаси) расмийлаштирилади ва экспертлар гуруҳи раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш хулосасида муайян технологик жараённинг экологик сертификатлаштириш миллий стандарти талабларига жиддий ва (ёки) жиддий бўлмаган номувофиқликлари асослантирилиб, аниқ баён этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қуйидагилар жиддий номувофиқлик деб ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш фаолиятига берилган давлат экологик экспертизаси ижобий хулосасидаги атроф-муҳитни ифлослантириш манбаларининг тури, сони ва жойлашуви ҳақиқатда ўз тасдиғини топмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат экологик экспертизаси ижобий хулосасида белгиланган атмосфера ҳавосига чиқариладиган ташламаларнинг, ерусти сув объектлари ёки жой рельефига ифлослантирувчи моддалар оқоваларини оқизишнинг, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари ҳосил бўлиши ҳамда уларни жойлаштиришнинг йўл қўйиладиган чекланган экологик нормативларига риоя этилмаганлиги ёки риоя этилиши ўз тасдиғини топмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал-экологик нормативларда белгиланган, коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни оқизишнинг йўл қўйиладиган нормативларига риоя этилмаганлиги ёки риоя этилиши ўз тасдиғини топмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талабларининг бузилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Экологик сертификатлаштириш органи раҳбари ҳамда ушбу органнинг мувофиқликни баҳолашда иштирок этмаган камида икки экспертидан ташкил топган Экологик сертификатлаштириш органи кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) мувофиқликни баҳолаш хулосасини икки иш кунида кўриб чиқиб, қуйидагилардан бирини амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мувофиқликни баҳолашда жиддий номувофиқликлар аниқланмаган тақдирда, мувофиқликни баҳолаш хулосасини маъқуллайди ва «Яшил сертификат»ни бериш тўғрисида қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мувофиқликни баҳолашда жиддий номувофиқликлар аниқланган тақдирда, ариза берувчига уларни бартараф қилиш учун олтмиш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддат бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиддий номувофиқликлар белгиланган муддатларда бартараф қилинмаган тақдирда, «Яшил сертификат»ни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қуйидаги ҳолларда мувофиқликни баҳолаш хулосасини қайта кўриб чиқиш учун қайтариш тўғрисида қарор қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш жараёни тартиб-таомиллари бузилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологик жараёнга нисбатан белгиланган мезонлар нотўғри талқин қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номувофиқликларни нотўғри малакаланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашнинг қарорлари йиғилиш баёни билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Экологик сертификатлаштириш органи раҳбари Кенгаш йиғилишининг баёнига асосан бир иш куни мобайнида «Яшил сертификат»ни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. «Яшил сертификат»ни бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, икки иш кунида «Яшил сертификат» расмийлаштирилади ва ариза берувчига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Мувофиқликни баҳолашда аниқланган жиддий бўлмаган номувофиқликларни бартараф қилиш бўйича ариза берувчи томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, Экологик сертификатлаштириш органи билан келишилган ҳолда тасдиқланган тақдирда, тегишли технологик жараён экологик сертификатлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, ушбу номувофиқликлар келгуси инспекция назорати тартибидаги баҳолаш жараёнига қадар бартараф этилмаган тақдирда, улар жиддий номувофиқлик деб ҳисобланади ва «Яшил сертификат» бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мувофиқликни баҳолаш якунлари бўйича номувофиқликлар аниқланган ва уларни бартараф қилиш учун қўшимча муддат берилган тақдирда, уларнинг бартараф қилинганлигини баҳолаш ишлари мазкур Низомнинг 16 — 22-бандларига асосан қайтадан ўтказилади. Бунда қайта баҳолаш ишлари учун алоҳида тўлов ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. «Яшил сертификат»ни бериш фақатгина мувофиқликни баҳолаш якунлари бўйича аниқланган номувофиқликлар белгиланган муддатда ёки тўлиқ бартараф қилинмаган тақдирда рад этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Экологик сертификатлаштирилган технологик жараённинг даврий инспекция назорати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Экологик сертификатлаштирилган технологик жараённинг даврий инспекция назорати (кейинги ўринларда — инспекция назорати) навбат асосида ёки навбатдан ташқари ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навбатдаги инспекция назорати «Яшил сертификат» берилган вақтдан бошлаб унинг амал қилиш даврида ҳар ўн икки ойда бир маротаба ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Қуйидагилар навбатдан ташқари инспекция назоратини ўтказиш учун асос ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш технологик жараёнларида, фойдаланилаётган хом ашё таркибида, ташламалар, оқовалар, чиқиндилар пайдо бўлиши манбаларида, уларнинг нормативларида ва норматив ҳужжатларида, объектнинг жойлашувида ўзгаришлар юз бериши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик сертификатлаштирилган объект томонидан экологик сертификатлаштириш миллий стандарти талаблари бузилганлиги тўғрисида шикоят келиб тушиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг суд тартибида тўхтатилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа ҳолатларда навбатдан ташқари инспекция назоратининг ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Инспекция назорати якунлари бўйича номувофиқликлар аниқланган тақдирда, уларни бартараф қилиш учун Экологик сертификатлаштириш органи томонидан олтмиш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддат белгиланади, мазкур Низомнинг 23-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Инспекция назорати якунлари бўйича аниқланган номувофиқликлар бартараф қилинганлиги бўйича баҳолаш ишлари мазкур Низомнинг 24-бандига мувофиқ қайтадан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Инспекция назорати ўтказилиши учун тўлов ундирилмайди, ушбу Низомнинг 40-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. «Яшил сертификат»нинг амал қилиш муддатини вақтинча тўхтатиб туриш, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. «Яшил сертификат» беш йил муддатга берилади ва «Яшил сертификат» ягона реестрида рўйхатдан ўтказилган тақдирда ҳақиқий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. «Яшил сертификат» амал қилиш даври мобайнида серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулот ёки кўрсатилган хизматга нисбатан ҳақиқий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. «Яшил сертификат» давлат тили ва инглиз тилида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Яшил сертификат» бланкаси шакли Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Қуйидаги ҳолатларда «Яшил сертификат»нинг амал қилиши муддатидан аввал бекор қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инспекция назорати ёки инспекция назорати якунлари бўйича аниқланган номувофиқликлар бартараф қилинганлигини қайта баҳолаш «Яшил сертификат» эгаси айби билан белгиланган муддатда ўтказилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инспекция назорати якунлари бўйича аниқланган номувофиқликлар белгиланган муддатда бартараф қилинмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экологик сертификатлаштириш объекти ёки «Яшил сертификат» эгасининг фаолияти тўхтатилганда ёхуд қайта ташкил этилганда (ташкилий-ҳуқуқий шаклининг ўзгариши бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 39-бандида назарда тутилган ўзгаришлардан бири рўй берган тақдирда, амалдаги «Яшил сертификат»нинг эгаси ушбу ўзгариш рўй берган вақтдан бошлаб бир ой муддатда «Яшил сертификат»ни қайта расмийлаштириш тўғрисида мурожаат қилмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Инспекция назорати якунлари бўйича номувофиқликлар аниқланган тақдирда, «Яшил сертификат»нинг амал қилиши номувофиқликларни бартараф қилиш учун белгиланган муддатга вақтинча тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда белгиланган муддатда номувофиқликлар бартараф этилган тақдирда, «Яшил сертификат»нинг амал қилиш муддати қайта тикланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. «Яшил сертификат»нинг амал қилишини муддатидан аввал бекор қилиш, вақтинча тўхтатиш ва қайта тиклаш тўғрисидаги қарорларнинг шакли Экологик сертификатлаштириш органи томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Экологик сертификатлаштириш органининг «Яшил сертификат»нинг амал қилишини муддатидан аввал бекор қилиш, вақтинча тўхтатиш ва қайта тиклаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб уч иш кунида асосли сабаблари кўрсатилган ҳолда, «Яшил сертификат» эгасига, шунингдек, «Яшил сертификат» ягона реестрига тегишли ёзувлар киритилишини таъминлаш мақсадида Экология вазирлигига етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда «Яшил сертификат»нинг асл нусхаси «Яшил сертификат» эгаси томонидан тегишли қарор олинган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида Экологик сертификатлаштириш органига қайтарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Бекор қилинган «Яшил сертификат» Экологик сертификатлаштириш органи томонидан йўқ қилинади ва бу ҳақида тегишли далолатнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. «Яшил сертификат»нинг эгаси қайта ташкил этилган, унинг номи, почта манзили ёки экологик сертификатлаштириш объектининг жойлашган жойи ўзгарган тақдирда, ушбу ўзгаришлар тўғрисида «Яшил сертификат»нинг асл нусхасини илова қилган ҳолда, ўн иш куни мобайнида Экологик сертификатлаштириш органини хабардор қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Мазкур Низомнинг 39-бандида назарда тутилган ўзгаришлардан бири рўй берган тақдирда, «Яшил сертификат»нинг эгаси ушбу ўзгариш рўй берган вақтдан бошлаб бир ой муддатда «Яшил сертификат»ни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экологик сертификатлаштириш объектининг жойлашган жойи ўзгарган тақдирда, Экологик сертификатлаштириш органи мазкур Низомга мувофиқ (навбатдан ташқари ёки ўз муддатига кўра даврий) шартнома асосида инспекция назоратини ўтказади ҳамда унинг натижаси бўйича «Яшил сертификат»ни қайта расмийлаштириш ёки расмийлаштирмаслик тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Яшил сертификат» эгаси қайта ташкил этилганда ёки унинг почта манзили, номи ўзгарганда инспекция назоратини ўтказиш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Агар хўжалик юритувчи субъект «Яшил сертификат»нинг ҳуқуқий вориси бўлмаса, экологик сертификатлаштириш мазкур Низомда назарда тутилган талаблар асосида қайта амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. «Яшил сертификат» ягона реестрини юритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Экология вазирлиги Экологик сертификатлаштириш органлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида «Яшил сертификат» ягона реестирини юритади, доимий равишда янгилаб боради ҳамда уни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда «Яшил сертификат» ягона реестири тегишли маълумотлар Экология вазирлигига келиб тушган кундан бошлаб уч иш кунидан кечикмаган ҳолда янгиланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. «Яшил сертификат» ягона реестирида амалдаги, бекор қилинган, амал қилиши вақтинча тўхтатилган, амал қилиш муддатидан илгари бекор қилинган ҳамда амал қилиш муддати якунланган «Яшил сертификат»лар бўйича қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Яшил сертификат» берилган хўжалик юритувчи субъектнинг номи, манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Яшил сертификат» объекти, берилган санаси, рўйхатдан ўтган рақами ва амал қилиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Яшил сертификат»нинг ҳолати (амалдалиги, амал қилиш муддати якунланганлиги ёки бекор қилинганлиги, амал қилиши вақтинча тўхтатилганлиги, амал қилиш муддатидан илгари бекор қилинганлиги, қабул қилинган бундай қарорнинг рақами ва санаси) акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. «Яшил сертификат» эгаси Экологик сертификатлаш органининг уни бекор қилиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, суд органларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишда технологик жараёнларни «Яшил сертификат» экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишда технологик жараёнларни «Яшил сертификат» экологик сертификатлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Масъуллар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

Экологик сертификатлаштириш органига бевосита, почта ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Экологик сертификатлаштириш учун ариза тақдим этиш.

Заруратга кўра

2-босқич

Экологик сертификатлаштириш органи

1. Аризани рўйхатга олиш ва кўриб чиқиш.

1. Ариза келиб тушган куннинг ўзида.

2. Кўриб чиқиш натижалари бўйича Экологик сертификатлаштириш ишларини амалга ошириш ёки оширмаслик ҳақида қарор қабул қилиш ва ариза берувчини хабардор қилиш.

2. Ариза тақдим этилган кундан кейинги 1 иш куни мобайнида.

3. Экологик сертификатлаштириш ишларини амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда:

технологик жараёнларнинг мувофиқлигини баҳолаш бўйича шартнома лойиҳасини ариза берувчига тақдим этиш;

эксперт гуруҳининг таркибини тузиш; мувофиқликни баҳолаш амалга ошириладиган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхатини тузиш;

мувофиқликни баҳолаш ишларини амалга ошириш муддатлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган, экологик сертификатлаштириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Экологик сертификатлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан кейинги 1 иш куни мобайнида.

3-босқич

Ариза берувчи

Шартномада назарда тутилган тўлов шартларини бажариш.

Шартномада белгиланган муддатда

4-босқич

Экологик сертификатлаштириш органи

Экологик сертификатлаштириш ишларини амалга ошириш (камерал ўрганиш, технологик жараённинг аудити ҳамда атроф-муҳитга ташламаларнинг миқдорини ўлчов воситалари ёрдамида аниқлаш).

Шартнома тўлов шартлари бажарилган кундан кейинги 30 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда

5-босқич

Экологик сертификатлаштириш органи

Экологик сертификатлаштириш учун технологик жараённинг мувофиқлигини баҳолаш ишлари якунлари бўйича мувофиқликни баҳолаш хулосасини расмийлаштириш ва тасдиқлаш.

Мувофиқликни баҳолаш ишлари якунланган кундан кейинги 1 иш куни мобайнида

6-босқич

Экологик сертификатлаштириш органи

1. Мувофиқликни баҳолаш хулосасини кўриб чиқиш:

а) мувофиқликни баҳолаш хулосасини маъқуллаш тўғрисида қарор ва унга асосан мувофиқликни баҳолашда жиддий номувофиқликлар аниқланмаган тақдирда, «Яшил сертификат»ни бериш тўғрисида қарор қабул қилиш;

б) мувофиқликни баҳолашда жиддий номувофиқликлар аниқланган тақдирда, ариза берувчи томонидан уларни бартараф қилиш учун олтмиш иш кунидан ортиқ бўлмаган муайян муддат бериш тўғрисида қарор қабул қилиш.

2. Қабул қилинган қарор бўйича Кенгашнинг йиғилиш баённомасини расмийлаштириш.

Мувофиқликни баҳолаш хулосаси тасдиқланган кундан кейинги 2 иш куни мобайнида

7-босқич

Экологик сертификатлаштириш органи

1. «Яшил сертификат»ни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

2. «Яшил сертификат»ни расмийлаштириш, ариза берувчига тақдим этиш.

1. Кенгашнинг йиғилиш баённомаси расмийлаштирилган кундан кейинги 1 иш кунида.

3. «Яшил сертификат» ягона реестрига киритиш учун Экология вазирлигига тегишли маълумотларни тақдим этиш.

2. Қарор қабул қилинган кундан кейинги 2 иш куни мобайнида

8-босқич

Экология вазирлиги

Расмийлаштирилган «Яшил сертификат»ни «Яшил сертификат» ягона реестрига киритиш.

«Яшил сертификат» расмийлаштирилгани тўғрисида маълумотлар келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишда технологик жараёнларни «Яшил сертификат» экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Технологик жараёнларни

«Яшил сертификат» экологик сертификатлаштириш учун

АРИЗА

1. _______________________________________________________________________________________

(хўжалик юритувчи субъектнинг тўлиқ номи)

_____________________________________________________даги қуйидаги технологик жараёнларнинг

_____________ (маҳсулот ишлаб чиқариш / хизмат кўрсатиш)

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда келтирилган талабларга мувофиқлигини баҳолаш ҳамда «Яшил сертификат» экологик сертификатлаштириш учун ушбу аризани қабул қилишингизни сўрайди.

2. Технологик жараёнлар:

а) __________________________________________________________;

б) __________________________________________________________;

в) __________________________________________________________;

3. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ушбу аризада келтирилган технологик жараёнларга оид экологик норматив ҳужжатлар (ифлослантирувчи моддаларнинг атмосферага чиқариладиган йўл қўйиладиган чекланган ташламаларининг экологик нормативлари, ифлослантирувчи моддаларни оқова сувлар билан ер усти ҳавзалари ёки жой рельефига оқизишнинг йўл қўйиладиган чекланган миқдори, чиқиндилар ҳосил бўлиши ва жойлаштирилиши) ҳамда улар бўйича давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосалари;

аризада келтирилган технологик жараёнларга оид атроф-муҳитга ташламалар миқдори бўйича аккредитациядан ўтган синов лабораториясининг баённомалари*.

4. Хўжалик юритувчи субъект тўғрисида қўшимча маълумотлар:

СТИР:

_____________________________________________________

Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами:

_____________________________________________________

Жойлашган жойи (почта манзили):

_____________________________________________________

Телефон рақами:

_____________________________________________________

Хўжалик юритувчи субъект раҳбари:

____________

__________________________

(имзо)

(Ф.И.О)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* технологик жараёнларга оид атроф-муҳитга ташламалар миқдори бўйича аккредитациядан ўтган синов лабораториясининг баённомалари мавжуд бўлса илова қилинади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2025 й., 09/25/230/0349-сон; 01.07.2026 й., 09/26/349/0660-сон)