Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
буйруғи
Штамплаш ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 14 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2046-4]
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сон «Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 октябрдаги 63-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2046, 2009 йил 24 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 48-сон, 515-модда) билан тасдиқланган Штамплаш ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 27 март,
10-2025/Б-сон
Келишилди:
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ
2025 йил 21 март
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 27 мартдаги 10-2025/Б-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Штамплаш ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.».
3. 8-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.».
4. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.».
5. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ишловчилар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.».
6. 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Ташкилот ходимлари ишларни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усуллари ҳамда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга ёрдам кўрсатишга ўқитилиб, олинган билимлари текширувдан ўтказилгандан сўнг ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишга рухсат этилиши лозим.».
7. 36-банддаги «даврий тиббий кўрикдан» деган сўзлар «даврий (меҳнат фаолияти давомида) ҳамда дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«38. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.».
9. 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«40. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.».
10. 41 ва 42-бандлардаги «тиббий» деган сўз «мажбурий тиббий» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«44. Ташкилот майдонлари ва биноларининг жойлашуви ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» талабларига мос бўлиши керак.».
12. 54-банддаги «ҚМҚ 2.09.04-98 «Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га»деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13. 70-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«70. Шамоллатиш ва иситиш ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.».
14. 2-бўлимнинг 11-параграфидаги «канализация» деган сўз «оқова сувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. 76-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«76. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.».
16. 77-банддаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
17. 83-банддаги «канализацияланган» деган сўз «оқова сувлар тизимига уланган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
18. 84-банддаги «канализация» ва «канализациясига» деган сўзлар тегишли равишда «оқова сувлар» ва «оқова сувларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
19. 85-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
20. 126-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«126. Цех ва участкаларда юк кўтариш қурилмаларини жойлаштириш ва ўрнатиш ГОСТ 12.2.065-81 «Юк кўтариш кранлари. Умумий хавфсизлик талаблари» ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган «Юк кўтариш кранларининг тузилиши ва уларни хавфсиз ишлатиш қоидалари» талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.».
21. 142-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2025 й., 10/25/2046-4/0342-сон)