09.04.2025 йилдаги ЎРҚ-1053-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 24 январда қабул қилинган
Сенат томонидан 2025 йил 21 февралда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда мамлакатимизда оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш, уларнинг фаровонлик даражасини ошириш, шунингдек хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ролини кучайтириш учун мустаҳкам асослар яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳар томонлама ҳимоя қилинишини, шу жумладан уларнинг хавфсизлиги кафолатини ҳамда муносиб турмуш шароитларига бўлган ҳуқуқини бундан буён ҳам таъминлаш зарурияти юзага келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига қўшимча киритилиб, унга мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси норма билан тўлдирилиб, унга биноан турар жойдан фойдаланиш ҳақидаги низолар кўриб чиқилаётганда суд тарафларнинг келишувига асосан турар жой мулкдорининг ташаббусига кўра турар жойга мажбурий тартибда киритилаётган тарафни турар жой мулкдорига тегишли мутаносиб шароитларга эга бўлган бошқа турар жойга киритиш ёки ижарага олинган турар жой учун ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини мулкдорнинг зиммасига юклатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини янада кучайтиришга, шунингдек хотин-қизларнинг фаоллигини оширишга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 157-модда; 2008 йил, № 4, 189-модда; 2009 йил, № 9, 328-модда; 2010 йил, № 9, 334, 335-моддалар; 2011 йил, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 8, 469-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 199-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 970-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 464-модда; 2023 йил, № 4, 265-модда, № 5, 316-модда; 2024 йил, № 2, 105-модда) 40-моддаси қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 4-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 260-модда; 2007 йил, № 1, 3-модда, № 4, 156-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 12/2, 365-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 10, 673, 676-моддалар; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 4, 199-модда, № 11, 792-модда; 2020 йил, № 9, 539-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 973-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда; 2024 йил, № 8, 830, 831-моддалар) 32-моддасининг саккизинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Турар жойдан фойдаланиш ҳақидаги низолар кўриб чиқилаётганда суд тарафларнинг келишувига асосан мулкдорнинг ташаббусига кўра турар жойга мажбурий тартибда киритилаётган тарафни мулкдорга тегишли мутаносиб шароитларга эга бўлган бошқа турар жойга киритиш ёки ижарага олинган турар жой учун ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини мулкдорнинг зиммасига юклатиши мумкин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-562-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 9, 587-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 12, 1187-модда; 2023 йил, № 4, 265-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 12-модданинг ўн тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номидаги «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбошисидаги «давлат бошқаруви органларига» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 9 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-1053-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2025 й., 03/25/1053/0317-сон)