Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
буйруғи
«ДОРИХОНА ВА ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИДА ТРАМАДОЛ ДОРИ ВОСИТАСИНИ САҚЛАШ, ҲИСОБИНИ ОЛИБ БОРИШ ВА БЕРИШ ҚОИДАЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ БУЙРУҒИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 13 октябрда 996-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 5 июлдаги 24-сонли ««Тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда трамадол дори воситасини сақлаш, ҳисобини олиб бориш ва бериш қоидалари тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга қўшимча ва ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 996-3, 11.07.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 31 июлдаги 293-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Дорихона ва тиббиёт муассасаларида Трамадол дори воситасини сақлаш, ҳисобини олиб бориш ва бериш қоидалари тўғрисида»ги 2000 йил 14 декабрдаги 635-сон буйруғи (2000 йил 29 декабрда 996-сон билан рўйхатдан ўтган) 1.8-банди қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин:
1. Бунда, қишлоқ врачлик пунктларида Трамадол дори воситасининг 10 ампула ва 1 конволютагача бўлган миқдори, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида фойдаланиш учун эса ушбу дори воситасининг 5 ампула ва 1 конволютагача бўлган миқдорини тиббиёт амалиётида қўллаш лицензиясиз амалга оширилишига рухсат этилади.
2. Мазкур буйруқ Адлия вазирлигидан давлат рўйхатидан ўтказилганидан ўн кундан сўнг кучга киради.
3. Ушбу буйруқ ижросининг назорати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи муовини Д. А. Асадов зиммасига юклатилсин.
Вазир Ф. Ғ. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 4 октябрь,
439-сон
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 19-сон)