Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 29.12.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 996
Кучга кириш санаси
08.01.2001
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат 23.10.2001 санаси ҳолатига | Жорий версия |
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг | Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг |
буйруғи | буйруғи |
ДОРИХОНА ВА ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИДА ТРАМАДОЛ ДОРИ ВОСИТАСИНИ САҚЛАШ, ҲИСОБИНИ ОЛИБ БОРИШ ВА БЕРИШ ҚОИДАЛАРИ ТЎҒРИСИДА Трамадол дори воситасини Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йилнинг 31 июль 293-сон қарори билан гиёҳвандлик воситалари рўйхатидан чиқарилганлиги муносабати билан уни дорихона ва тиббиёт муассасаларида сақлаш, ҳисобини олиб бориш, бериш ҳамда ушбу дори воситасидан белгиланган мақсадларда фойдаланишни тўғри ташкил этиш мақсадида буюраман: 1. Дорихона ва тиббиёт муассасаларида Трамадол дори воситасини сақлаш, ҳисобини олиб бориш, беришнинг қуйидаги қоидаларига риоя қилинсин: 1.1. Барча дорихона ва тиббиёт муассасаларида Трамадол дори воситасининг миқдорий-буюм ҳисобини жорий этиш; 1.2. Трамадол дори воситасини дорихона ва тиббиёт муассасаларида қулфланадиган шкафларда сақлаш; 1.3. Дорихона муассасаларида Трамадол дори воситасини шифокор имзоси ва муҳри қўйилган, тиббиёт муассасаси тамғаси босилган рецептлар асосида бериш; | Тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда ТРАМАДОЛ ДОРИ ВОСИТАСИНИ САҚЛАШ, ҲИСОБИНИ ОЛИБ БОРИШ ВА БЕРИШ ҚОИДАЛАРИ ТЎҒРИСИДА [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 29 декабрда 996-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган] Трамадол дори воситаси гиёҳвандлик воситалари рўйхатидан чиқарилганлиги муносабати билан уни тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда сақлаш, ҳисобини олиб бориш, бериш ҳамда ушбу дори воситасидан белгиланган мақсадларда фойдаланишни тўғри ташкил этиш мақсадида буюраман: 1. Тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда Трамадол дори воситасини сақлаш, ҳисобини олиб бориш, беришнинг қуйидаги қоидаларига риоя қилинсин: 1.1. Барча тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда Трамадол дори воситасининг миқдорий-буюм ҳисобини жорий этиш; 1.2. Трамадол дори воситасини тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда қулфланадиган шкафларда сақлаш; 1.3. Дорихоналарда Трамадол дори воситасини шифокор имзоси ва муҳри қўйилган, тиббиёт муассасаси тамғаси босилган рецептлар асосида бериш; |
1.4. Бир рецептдаги Трамадол дори воситасининг миқдори унга бўлган 10 кунлик тиббий эҳтиёж меъёридан ошмаслиги, рецептларнинг амал қилиш муддати эса ёзиб берилган кундан бошлаб бир ойдан ошмаслигини кўзда тутиш, бунда саратон (рак) касалига дучор беморларга ёзиладиган рецептларда Трамадол миқдорини 20 кунлик эҳтиёж меъёрига оширишга рухсат этиш; | 1.4. Бир рецептдаги Трамадол дори воситасининг миқдори унга бўлган 10 кунлик тиббий эҳтиёж меъёридан ошмаслиги, рецептларнинг амал қилиш муддати эса ёзиб берилган кундан бошлаб бир ойдан ошмаслигини кўзда тутиш, бунда саратон (рак) касалига дучор беморларга ёзиладиган рецептларда Трамадол миқдорини 20 кунлик эҳтиёж меъёрига оширишга рухсат этиш; |
1.5. Трамадол дори воситасига берилган рецептларни дорихона муассасасида бир ой давомида сақлаш ва бу муддат ўтгач белгиланган тартибда далолатнома асосида йўқ қилиш; | 1.5. Трамадол дори воситасига берилган рецептларни дорихонада бир ой давомида сақлаш ва бу муддат ўтгач белгиланган тартибда далолатнома асосида йўқ қилиш; |
1.6. Дорихона ва тиббиёт муассасаларида Трамадол дори воситасининг миқдорий – буюм ҳисобини рақамланган, боғичланган, муассаса бошлиғи имзоси ва муҳри билан тамғаланган махсус дафтарларда олиб бориб, ҳар ой бошида Трамадолнинг ҳисобдаги ва амалдаги миқдорини солиштиришни жорий этиш; | 1.6. Тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда Трамадол дори воситасининг миқдорий – буюм ҳисобини рақамланган, боғичланган, муассаса бошлиғи имзоси ва муҳри билан тамғаланган махсус дафтарларда олиб бориб, ҳар ой бошида Трамадолнинг ҳисобдаги ва амалдаги миқдорини солиштиришни жорий этиш; |
1.7. Тиббиёт муассасалари бўлимларида Трамадол дори воситаси миқдорининг унга бўлган 10 кунлик тиббий талаб меъёридан, қабул бўлимларида эса — 15 кунлик талаб меъёрида ошмаслигини кўзда тутиш; | 1.7. Тиббиёт муассасалари бўлимларида Трамадол дори воситаси миқдорининг унга бўлган 10 кунлик тиббий талаб меъёридан, қабул бўлимларида эса — 15 кунлик талаб меъёрида ошмаслигини кўзда тутиш; |
1.8. Трамадол дори воситасининг сақланиши, сотилиши ва берилишини фақат гиёҳванд ва психотроп моддалар билан муомала ҳуқуқини берувчи лицензияга эга ва даволаш муассасалари дорихоналари орқали амалга ошириш. | 1.8. Трамадол дори воситасининг сақланиши, сотилиши ва берилишини фақат гиёҳванд ва психотроп моддалар билан муомала ҳуқуқини берувчи лицензияга эга ва даволаш муассасалари дорихоналари орқали амалга ошириш. |
Бунда, қишлоқ врачлик пунктларида Трамадол дори воситасининг 10 ампула ва 1 конволютагача бўлган миқдори, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида фойдаланиш учун эса ушбу дори воситасининг 5 ампула ва 1 конволютагача бўлган миқдорини тиббиёт амалиётда қўллаш лицензиясиз амалга оширилишига рухсат этилади. | Бунда, қишлоқ врачлик пунктларида Трамадол дори воситасининг 10 ампула ва 1 конволютагача бўлган миқдори, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида фойдаланиш учун эса ушбу дори воситасининг 5 ампула ва 1 конволютагача бўлган миқдорини тиббиёт амалиётда қўллаш лицензиясиз амалга оширилишига рухсат этилади. |
2. Трамадол дори воситасини гиёҳвандлик хасталигига дучор беморларга буюриш қатъиян ман этилсин. | 2. Трамадол дори воситасини гиёҳвандлик хасталигига дучор беморларга буюриш қатъиян ман этилсин. |
3. Дорихона муассасаларида Трамадол дори воситасини ветеринар врачлар рецептлари асосида бериш тақиқлансин. | 3. Дорихоналарда Трамадол дори воситасини ветеринар врачлар рецептлари асосида бериш тақиқлансин. |
4. Дорихона ва тиббиёт муассасаларидан Трамадол дори воситаси ўғирланган ва йўқолган вазиятларда, зудлик билан ушбу ҳолат ҳақида тегишли юқори ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилиши жорий этилсин. | 4. Тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда Трамадол дори воситаси ўғирланган ва йўқолган вазиятларда, зудлик билан ушбу ҳолат ҳақида тегишли юқори ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилиши жорий этилсин. |
5. Ушбу буйруқ кучга киритилиши муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1996 йил 18 ноябрдаги 764-сон ва 2000 йил 31 октябрдаги 564-сон буйруқлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. | 5. Ушбу буйруқ кучга киритилиши муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1996 йил 18 ноябрдаги 764-сон ва 2000 йил 31 октябрдаги 564-сон буйруқлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. |
6. Ушбу буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи муовини Д. А. Асадов зиммасига юклатилсин. | 6. Ушбу буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи муовини Д. А. Асадов зиммасига юклатилсин. |
Вазир Ф. Ғ. НАЗИРОВ | Вазир Ф. Ғ. НАЗИРОВ |
Тошкент ш., | Тошкент ш., |
2000 йил 14 декабрь, | 2000 йил 14 декабрь, |
635-сон | 635-сон |