Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
буйруғи
Боғлар ҳамда маданият ва истироҳат боғлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 4 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2160-2]
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 декабрдаги 886-сон «Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни ҳамда Аттракционларни ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 27 ноябрдаги 192-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2160, 2010 йил 6 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 49-сон, 461-модда) билан тасдиқланган Боғлар ҳамда маданият ва истироҳат боғлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 27 март,
6-2025/Б-сон
Келишилди:
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ
2025 йил 21 март
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 27 мартдаги 6-2025/Б-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Боғлар ҳамда маданият ва истироҳат боғлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.».
3. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ҳамда боғ ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш боғ раҳбарияти зиммасига юклатилади.».
4. 33-банддаги «тиббий кўрикдан» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 34 ва 35-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. Мажбурий тиббий кўриклар боғга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса боғ жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилиши лозим.
35. Мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган ходимларни ишдан четлаштириши шарт.».
6. 36-банддаги «тиббий кўриклар» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«38. Боғ майдонлари ва биноларнинг жойлашуви ШНҚ 2.07.01-23 «Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш» талабларига мос бўлиши керак.».
8. 44 ва 45-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«44. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га мос келиши керак.
45. Ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га мос келиши лозим.».
9. 56-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 63-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 69-банддаги «ҚМҚ 2.04.01-98 «Биноларни ички сув қувури ва канализацияси» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. 144-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«144. Аттракционларни монтаж қилиш (йиғиш, ўрнатиш), унинг конструкцияларини алмаштириш билан боғлиқ монтаж ва таъмирлаш ишлари фақат аттракционнинг эксплуатация ва таъмирлаш ҳужжатлари асосида рухсатномага эга ихтисослаштирилган монтаж ташкилоти томонидан амалга оширилиши керак.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.04.2025 й., 10/25/2160-2/0309-сон)