ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
«Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 7 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2086-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 17 февралдаги 12-сон «Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2086, 2010 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 10-11-сон, 79-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 март,
237-сон
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 237-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Буйруқ номидаги «хом ашё» деган сўз «хомашё» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. Низомда:
1) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Қишлоқ хўжалиги ва бошқа ташкилотларга, шунингдек жисмоний шахсларга донни қайта ишлаш юзасидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича дастлабки ҳисоб (ҳужжатларни расмийлаштириш) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишнинг дастлабки ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.»;
2) 4-банддаги «Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айлануви тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1297, 2004 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 1-2-сон, 24-модда)» деган сўзлар «Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3538, 2024 йил 30 июль)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Хомашё ва материалларнинг харид қилиш қиймати Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралар»да (рўйхат рақами 3259, 2020 йил 30 июнь) белгиланган тартибда аниқланади ва бухгалтерия ҳисобининг счётларида Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқномага (рўйхат рақами 3593, 2024 йил 27 декабрь) мувофиқ акс эттирилади.»;
4) 7-банднинг «в» кичик бандидаги «умум ишлаб чиқариш» деган сўз «умумий ишлаб чиқариш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 8-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «накладнойи» деган сўз «юк хати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 10-бандда:
«в» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «умум ишлаб чиқариш» деган сўз «умумий ишлаб чиқариш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «умум ишлаб чиқариш» деган сўз «умумий ишлаб чиқариш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кредит 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар», 6110 «Ажратилган бўлинмаларга тўловлар», 6120 «Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўловлар», 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счёти ва бошқа мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар;»;

бешинчи хатбошидаги «бошқа мажбурий тўловлар» деган сўзлар «йиғимлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кредит 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар», 6110 «Ажратилган бўлинмаларга тўловлар», 6120 «Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўловлар», 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счёти ва бошқа мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар;»;
иккинчи хатбошидаги «умумишлабчиқариш» деган сўз «умумий ишлаб чиқариш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кредит 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар», 6110 «Ажратилган бўлинмаларга тўловлар», 6120 «Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўловлар», 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счёти ва бошқа мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар;»;
иккинчи хатбошидаги «умумишлабчиқариш» деган сўз «умумий ишлаб чиқариш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кредит иш ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олувчи счётлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича жорий қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500), бошқа жорий кредиторлик қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900) ва бошқа тегишли счётлар;»;
«к» кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«дебет 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар», 6110 «Ажратилган бўлинмаларга тўловлар», 6120 «Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўловлар», 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счёти ва бошқа мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар;»;
«л» кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«дебет 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар», 6110 «Ажратилган бўлинмаларга тўловлар», 6120 «Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўловлар», 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счёти ва бошқа мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар;»;
иккинчи хатбошидаги «қарз» деган сўз «қарзлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «бошқа мажбурий тўловлар» деган сўзлар «йиғимлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
7) 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Ҳисобварақ-фактуранинг шакли ва уни расмийлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган.»;
8) 24-бандда:
«б» кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кредит 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар — жорий қисми» счёти;»;
«в» кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кредит асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар (0200), номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар (0500), материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000), 2510 «Умумий ишлаб чиқариш харажатлари» счёти, 6710 «Иш ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар» счёти, 6520 «Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар» счёти ва бошқа тегишли счётлар;»;
«д» кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» счёти;»;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» счёти;»;
учинчи хатбошидаги «қарз» деган сўз «қарзлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
«и» кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кредит материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000), иш ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олувчи счётлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича жорий қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500) ва бошқа тегишли счётлар;»;
«к» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«к) буюртмачидан илгари олинган бўнаклар ҳисобга олинганда:
дебет 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар — жорий қисми» счёти;
кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» счёти;»;
«л» кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» счёти;»;
«м» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «қарз» деган сўз «қарзлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
9) 1-илованинг матнидаги «хом ашё» деган сўз «хомашё» деган сўз билан алмаштирилсин;
10) 2-илованинг матнидаги «қабул қилиш-топшириш далолатномаси» ва «хом ашё» деган сўзлар тегишли равишда «топшириш юк хати» ва «хомашё» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 3-илованинг матнидаги «хом ашё» деган сўз «хомашё» деган сўз билан алмаштирилсин;
12) 5-илованинг матнидаги «хом ашё» деган сўз «хомашё» деган сўз билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.04.2025 й., 10/25/2086-3/0308-сон)