Хаитов Актам Ахмадович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг аъзоси, гуруҳ раҳбари |
Халбаева Дилрабо Джурабековна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари |
Шадманов Адхам Хурсанбаевич | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси |
Мамаджанова Дилбархон Рахматовна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси |
Шодиев Ботирали Данабоевич | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг аъзоси |
Тожиев Одилжон Фотиҳжон ўғли | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитасининг аъзоси. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 17.02.2025 йилдаги 518-V-сон
Кучга кириш санаси
17.02.2025
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Чехия Республикаси Парламентининг Депутатлар палатаси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси ва Чехия Республикаси ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек Ўзбекистон — Чехия муносабатларининг шартномавий-ҳуқуқий, қонунчилик базасини такомиллаштириш мақсадида ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 341-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Чехия Республикаси Парламентининг Депутатлар палатаси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддатига Қонунчилик палатасининг қуйидаги депутатларидан иборат таркибда ташкил этилсин:
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2020 йил 3 июнда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Чехия Республикаси парламентининг Депутатлар палатаси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳини ташкил этиш тўғрисида»ги 299-IV-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 6, 373-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Ушбу Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига маълумот учун юборилсин.
4. Ушбу Қарор эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 17 февраль,
518-V-сон