Махмудова Робахон Анваровна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси, гуруҳ раҳбари |
Ахмедов Дурбек Кудратиллаевич | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари |
Рахмонова Умида Эркиновна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитасининг аъзоси |
Умаров Нариман Маджитович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитасининг аъзоси |
Шадиева Зухра Турсуновна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитасининг аъзоси |
Сабиров Руслан Жуманазарович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитасининг аъзоси |
Тажибаева Гулчехра Садриддиновна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 17.02.2025 йилдаги 517-V-сон
Кучга кириш санаси
17.02.2025
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
|
Ҳужжат кучини йўқотган 27.01.2026
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Черногория Скупшинаси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳини ташкил этиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2026 йил 27 январдаги 1712-V/КҚ-303-V-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Черногория парламенти (Скупшина) билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳини ташкил этиш тўғрисида»ги Қўшма қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси ва Черногория ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек Ўзбекистон — Черногория муносабатларининг шартномавий-ҳуқуқий, қонунчилик базасини такомиллаштириш мақсадида ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 341-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Черногория Скупшинаси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддатига Қонунчилик палатасининг қуйидаги депутатларидан иборат таркибда ташкил этилсин:
2. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига маълумот учун юборилсин.
3. Ушбу Қарор эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 17 февраль,
517-V-сон