Ходжаева Мавлудахон Исламовна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, гуруҳ раҳбари |
Иноятов Улугбек Илясович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитасининг аъзоси |
Халбаева Дилрабо Джурабековна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари |
Рахимов Ойбек Раимович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг аъзоси |
Убайдуллаева Севара Абдуллаевна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитасининг аъзоси |
Темиров Анвархон Абдулазизхонович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси |
Турсунов Имомназар Эгамбердиевич | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитасининг аъзоси. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 17.02.2025 йилдаги 515-V-сон
Кучга кириш санаси
17.02.2025
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тожикистон Республикаси Мажлиси Олининг Мажлиси намояндагон билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек Ўзбекистон — Тожикистон муносабатларининг шартномавий-ҳуқуқий, қонунчилик базасини такомиллаштириш мақсадида ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 341-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тожикистон Республикаси Мажлиси Олининг Мажлиси намояндагон билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддатига Қонунчилик палатасининг қуйидаги депутатларидан иборат таркибда ташкил этилсин:
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2020 йил 3 июнда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тожикистон Республикаси Мажлиси Олининг Мажлиси намояндагон билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳини ташкил этиш тўғрисида»ги 304-IV-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 6, 378-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига маълумот учун юборилсин.
4. Ушбу Қарор эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 17 февраль,
515-V-сон