Иноятов Улугбек Илясович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитасининг аъзоси, гуруҳ раҳбари |
Иминов Одилжон Каримович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари |
Юнусов Зиёдбек Алишерович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси |
Рахманова Зебинисо Пулатовна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг аъзоси |
Шарафутдинов Шухрат Хурсанович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг аъзоси |
Султонов Нуриддин Абдуҳамидович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг аъзоси |
Ходжаева Мохира Мирзахмадовна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитасининг аъзоси |
Джумамуратов Руслан Танатарович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг аъзоси. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 17.02.2025 йилдаги 508-V-сон
Кучга кириш санаси
17.02.2025
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Малайзия Парламенти Вакиллар палатаси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси ва Малайзия ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек Ўзбекистон — Малайзия муносабатларининг шартномавий-ҳуқуқий, қонунчилик базасини такомиллаштириш мақсадида ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 341-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Малайзия Парламенти Вакиллар палатаси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддатига Қонунчилик палатасининг қуйидаги депутатларидан иборат таркибда ташкил этилсин:
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2020 йил 3 июнда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Малайзия парламенти Вакиллар палатаси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳини ташкил этиш тўғрисида»ги 311-IV-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 6, 385-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига маълумот учун юборилсин.
4. Ушбу Қарор эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 17 февраль,
508-V-сон