Иноятов Улугбек Илясович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитасининг аъзоси, гуруҳ раҳбари |
Курбонбоев Максуд Комулович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раисининг ўринбосари |
Тожиев Одилжон Фотиҳжон ўғли | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитасининг аъзоси |
Нурматов Анваржон Абдулхамидович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитасининг аъзоси |
Кабулов Улугбек Бахтиёржон ўғли | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси |
Жураева Гулчехра Мухаммаджоновна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг аъзоси |
Юсупов Наврўзбек Мукимжонович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитасининг аъзоси. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 17.02.2025 йилдаги 503-V-сон
Кучга кириш санаси
17.02.2025
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Жазоир Халқ Демократик Республикаси Парламентининг Миллий халқ ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси ва Жазоир Халқ Демократик Республикаси ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек Ўзбекистон — Жазоир муносабатларининг шартномавий-ҳуқуқий, қонунчилик базасини такомиллаштириш мақсадида ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 341-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Жазоир Халқ Демократик Республикаси Парламентининг Миллий халқ ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддатига Қонунчилик палатасининг қуйидаги депутатларидан иборат таркибда ташкил этилсин:
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2021 йил 7 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Жазоир Халқ Демократик Республикаси Миллий халқ ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳини ташкил этиш тўғрисида»ги 685-IV-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 1, 124-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига маълумот учун юборилсин.
4. Ушбу Қарор эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 17 февраль,
503-V-сон