Исмоилов Нуриддин Мўйдинхонович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери, Парламентлараро Ҳамкорлик кенгашининг ҳамраиcи |
Хакимов Рахим Расулжонович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Парламентлараро Ҳамкорлик кенгаши ҳамраисининг ўринбосари |
Абдуллаев Илхом Зайирович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг раиси |
Назаров Шарофиддин Хакимович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг раиси |
Мамутов Равшан Аминаддинович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг раиси |
Абдуллаева Ойдин Утамурадовна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари |
Зайниев Фарход Нуритдинович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари |
Алдамуратов Бахитбай Умирзакович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари |
Ачилов Жамол Алишерович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси раисининг ўринбосари |
Захидов Эркин Агзамович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг аъзоси |
Отахонова Одинахон Иномовна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг аъзоси |
Юнусов Зиёдбек Алишерович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси |
Тажибаева Гулчехра Садриддиновна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси |
Наризова Иба Кушжановна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг аъзоси |
Салимова Манзура Алимовна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг аъзоси |
Райханова Галия Елеубаевна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг аъзоси |
Хайитов Хушвақт Сапарбаевич | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитасининг аъзоси. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 17.02.2025 йилдаги 496-V-сон
Кучга кириш санаси
17.02.2025
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси билан Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси ўртасидаги Парламентлараро Ҳамкорлик кенгашининг таркиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек Ўзбекистон — Қозоғистон муносабатларининг шартномавий-ҳуқуқий, қонунчилик базасини такомиллаштириш мақсадида, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 341-моддасига, 2022 йил 9 февралда имзоланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси билан Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси ўртасида Парламентлараро Ҳамкорлик кенгашини тузиш ҳақида»ги Битимнинг 3-моддасига ҳамда 2023 йил 26 октябрда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси ўртасидаги Парламентлараро Ҳамкорлик кенгаши Низомининг 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси билан Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси ўртасидаги Парламентлараро Ҳамкорлик кенгаши таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қуйидаги депутатлари Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддатига киритилсин:
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг:
2022 йил 29 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси ўртасидаги Парламентлараро Ҳамкорлик кенгаши таркиби тўғрисида»ги 2097-IV-сонли (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 4, 452-модда);
2023 йил 16 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси ўртасидаги Парламентлараро Ҳамкорлик кенгаши янги таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги 3586-IV-сонли (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2023 йил, № 10, 882-модда) қарорлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига маълумот учун юборилсин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 17 февраль,
496-V-сон