11.02.2025 йилдаги 443-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 11.02.2025 йилдаги 443-V-сон
Кучга кириш санаси
11.02.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2024 йилда бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон —– 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг (бундан буён матнда давлат дастури деб юритилади) 2024 йилда бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, давлат дастури доирасида амалга оширилган ишлар мамлакат иқтисодиётини изчил ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини янада ошириш, ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, тадбиркорликка кенг имкониятлар яратишга хизмат қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастуридаги устувор йўналишлар ва мақсадларнинг ижроси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисларида мунтазам равишда муҳокама этилиб, ҳар ҳафта ва ой якунлари бўйича вазирлик ва идоралар кесимида мониторинг олиб борилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида жами 235 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг 6 та қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30 та ҳужжати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 33 та қарори ҳамда 166 та бошқа ҳужжатлар қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш борасида белгиланган устувор йўналишлар доирасида муайян ишлар амалга оширилган. Жумладан, таълим тизимини янги босқичга кўтариш мақсадида 76 фоиз бола мактабгача таълим билан қамраб олинган. 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларининг олис ва чекка ҳудудларидаги қатор мактаблар ўқувчилари учун бепул мактаб автобуслари қатнови йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюк Британиянинг нуфузли «QS Quacquarelli Symonds» халқаро рейтинг агентлигининг «QS World University Rankings — 2025» ТОП-1000 га кирадиган хорижий университетлар рўйхатидан 2024 йилда илк бор икки олий таълим муассасаси — «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари» миллий тадқиқот университети (547-ўрин) ва Ўзбекистон Миллий университети (781 — 790-ўринлар) жой эгаллаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада кучайтириш мақсадида уларнинг 197,7 минг нафарига 3,3 трлн сўм кредит ажратилган, 548,8 минг нафарининг бандлиги таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камбағаллик даражасини қисқартириш йўналишида «Online-mahalla» платформасида ҳудудлар кесимида камбағал аҳолининг баланси шакллантирилиб, уларга кўрсатилаётган ёрдамни онлайн мониторинг қилиш ва манзилли ишлаш имкониятини берадиган «Индивидуал дастур» модули ишга туширилган. Ушбу модулда ижтимоий ҳимояга муҳтож 729 мингта оилани камбағалликдан чиқариш бўйича манзилли индивидуал дастур ишлаб чиқилиб, турли ижтимоий ёрдамлар кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрилган бу каби чора-тадбирлар натижасида камбағаллик даражаси йил бошига нисбатан 9,4 фоизга туширилишига эришилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналишидаги устувор мақсадлар доирасида амалга оширилган ишлар натижасида ялпи ички маҳсулот 106,5 фоизга, саноат 106,8 фоизга, хизматлар 107,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги 103,0 фоизга ўсган, жами қиймати 34,9 млрд АҚШ долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, ўтган йилга нисбатан 1,6 баробарга ўсган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан бизнесни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликка кенг имкониятлар яратиш, соҳадаги тизимли муаммоларни ҳал этиш, ишбилармонларнинг таклифларини муҳокама қилиш мақсадида 2024 йил 20 август ва 20 декабрь кунлари фаол тадбиркорлар, бизнес вакиллари билан очиқ мулоқотлар ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг устувор йўналишлари доирасида «яшил энергия» технологияларини жорий этиш орқали суғориш тармоқларидан сув етказиб беришда электр энергияси истеъмолини камайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Яшил иқтисодиёт»га ўтиш, унинг асоси бўлган қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш кўрсаткичларини ошириш йўналишида Тошкент вилоятида 200 МВт, Нишон туманида 300 МВт, Қоровулбозор туманида 300 МВт қуёш фотоэлектр станциялари, Томди туманида 300 МВт шамол электр станцияси қурилиб, фойдаланишга топширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида республика бўйича 225,9 млн туп дарахт ва бута кўчатлари экилган, «яшил боғлар» сони 444 тага етказилган. Оролбўйи минтақаси ҳудудларида 220 минг гектар майдонда «яшил қоплама»лар ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, маҳаллаларда «Рақамли маҳалла» ягона электрон платформаси (mahalla.ijro.uz) ишга туширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматларини рақамлаштириш кўламини кенгайтириш орқали аҳоли учун «Сервис давлат» тизимини жорий қилиш, фуқаро ва давлат ўртасидаги муносабатларда бюрократик тартиботларга барҳам бериш мақсадида айрим давлат хизматларидан фойдаланишда ариза (сўровнома) бериш жараёнлари «3 қадам», «фойдаланувчи учун мослаштирилган» тамойиллари асосида қайта кўриб чиқилиб, соддалаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар ҳақидаги маълумотларни давлат органлари ва ташкилотларнинг электрон маълумотлар базаларидан «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали автоматик тарзда олиш имконияти яратилган. Натижада талаб этиладиган маълумотлар 150 тадан 85 тага қисқарган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норма ижодкорлиги фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида мамлакатимиз Президентининг «Қонунларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ролини ҳамда норма ижодкорлиги жараёни сифатини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-75-сонли қарори ҳамда «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-111-сонли Фармони қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хавфсиз ва тинчликпарвар давлат» тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш йўналишида мамлакатимизнинг халқаро муносабатлардаги ўрнини янада мустаҳкамлашга, хорижий давлатлар билан алоқалар кўламини янада кенгайтиришга, шу жумладан Марказий Осиё минтақасида амалий ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга устувор аҳамият қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда давлат дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, бу борадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича парламент ва ҳукумат ўртасида самарали ҳамкорлик ўрнатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган 108 та қонун лойиҳаси кўриб чиқилган, мансабдор шахсларга юборилган 12 та парламент сўрови, 143 та депутат сўровига жавоблар олинган, 6 марта «ҳукумат соати» ва 8 марта «парламент эшитуви» тадбирлари ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат томонидан кўрилган изчил чора-тадбирлар натижасида давлат дастурининг жами 420 та бандидаги 691 та яхлит ва кичик бандда назарда тутилган топшириқлардан 580 таси тўлиқ бажарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга давлат дастурида белгиланган топшириқлардан 47 тасининг ижро муддати узайтирилган, 64 тасининг ижросини таъминлаш бўйича бошланган ишлар якунига етказилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, 2024 йилда ичимлик суви таъминоти оғир бўлган 50 та маҳаллани ижтимоий буюртма асосида сув билан таъминлаш (2-илова 94-банди), олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул қилиш тартибини такомиллаштириш (1-илова 31-банди), лизинг хизматлари бозори самарадорлигини ошириш (2-илова 20-банди) борасидаги ишлар тугалланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида назарда тутилган «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси (7-илова 13-банд), 2024 йил учун кўп квартирали уй-жойларни реновация қилиш бўйича қонуний асосларни яратиш (2-илова 83-банди), инновацион фаолият соҳасидаги стартап лойиҳаларини саралаш ва молиялаштириш тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси (6-илова 5-банд), Ўзбекистон Республикасида ичимлик сув таъминотини тубдан яхшилашнинг 2030 йилгача бўлган стратегиясини тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг (8-илова 3-банд) қабул қилиниши жараёнлари кечикмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек давлат дастурининг ижросини муҳокама қилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари аъзолари томонидан бир қатор муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, иқтисодиётни жадал ривожлантириш, инвестицияларни янада кўпайтириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, «яшил энергия» улушини ошириш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, каналларни бетонлаштириш ишларини якунлаш, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олишга оид вазифаларнинг ижросига ҳукумат томонидан устувор аҳамият берилиши лозимлиги қайд этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш, тиббиёт тизимига рақамли технологияларни кенг жорий этиш, онкологик касалликлар бўйича скрининг текширувларини ўтказиш, таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, меҳнат мигрантларига хорижий тилларни ўргатишга қаратилган чора-тадбирларни янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида кўзда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари, шу жумладан қонун лойиҳаларининг ўз вақтида ишлаб чиқилиши ва парламент муҳокамасига киритилишини таъминлаш мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 81-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2024 йилда бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастурида ижро муддати узайтирилган 47 та ва бажарилиши якунланмаган 64 та бандда назарда тутилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастурида ижро этилиши кечикаётган вазифаларнинг сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларнинг масъулиятини янада ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастурининг бажарилиши юзасидан ҳисоботни муҳокама қилиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари томонидан кўтарилган масалаларни ҳал қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган қонун лойиҳаларининг сифатли тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг муҳокамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш юзасидан қўшимча чоралар кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, эришилаётган натижаларнинг аҳамиятини аҳолига етказиш ишларини изчил давом эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастурида кўзда тутилган тадбирларнинг жойларда ижро этилиши ҳолатини депутатларнинг сайлов округларидаги фаолияти давомида изчил ўрганиб борилишига устувор аҳамият қаратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастурида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича ажратилган Давлат бюджети маблағларининг мақсадли ўзлаштирилиши устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари ўз фаолият йўналишларидан келиб чиққан ҳолда давлат дастурида ижро муддати узайтирилган ва якунланмаган бандларнинг сифатли бажарилиши устидан парламент назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 11 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
443-V-сон