Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-37-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (иккинчи ўқиш).
2. «Аҳоли ўртасида йод етишмаслиги касалликларининг олдини олиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан «Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-39-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (иккинчи ўқиш).
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қарорини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида.
4. ҚЛ-1147, ҚЛ-37 ва ҚЛ-39-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида.
5. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
6. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-38-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
7. «Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича келишув комиссиясини тузиш ҳақида.
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори И. Эргашевнинг «Қишлоқ хўжалиги уруғлик материалларини ва озиқ-овқат маҳсулотларини карантин назоратидан ўтказиш, кимёвий воситаларни (пестицидларни) рўйхатга олиш ва уларнинг савдосини тартибга солиш ҳамда зарарли ҳашаротларга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини эшитиш ҳақида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 4 февраль,
426-V-сон