Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-22-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
(«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»)
(«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-22-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси қабул қилинган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини бир ой ичида маромига етказсин ва учинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 18 февраль,
534-V-сон