Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг
буйруғи
Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 24 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3403-2]
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2022 йил 29 ноябрдаги 326-сон буйруғи (рўйхат рақами 3403, 2022 йил 19 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2022 й., 10/22/3403/1098-сон) билан тасдиқланган Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди тўртинчи хатбошисидаги «олий таълим муассасалари» деган сўзлар «олий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор А. ОРТИКОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 12 март,
01/14-23/36-сон
Келишилди:
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
2025 йил 7 март
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.03.2025 й., 10/25/3403-2/0265-сон)