Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг
буйруғи
«Сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 24 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2899-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги ва «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш чоралари тўғрисида»ги ҳамда 2024 йил 1 июлдаги 371-сон «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2017 йил 20 июндаги 411-сон «Сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2899, 2017 йил 21 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 29-сон, 718-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор А. ЖУМАНАЗАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 27 февраль,
21-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг 2025 йил 27 февралдаги 21-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Буйруқ муқаддимасидаги «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тўғрисидаги низомга» деган сўзлар «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш чоралари тўғрисида»ги қарорига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Низомда:
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом сифат бўйича эксперт-аудиторларни ҳамда сифат бўйича эксперт-аудиторликка номзодларни (бундан буён матнда номзод деб юритилади) аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.»;
б) 1-бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«аккредитация — мувофиқликни баҳолаш органларининг муайян фаолият соҳасида мувофиқликни баҳолашга доир ишларни бажаришга ваколатлилигини аккредитация органи томонидан расман тасдиқлаш;»;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«даврий баҳолаш — аккредитация қилинган субъект фаолиятининг аккредитация даврида белгиланган талабларга мувофиқлигини аккредитация циклида қайта баҳолаш тартиб-таомили;»;
д) 3-банддаги «инспекция назоратларида» деган сўзлар «даврий баҳолашларда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
э) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Аттестация комиссияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) директорининг буйруғига асосан Агентлик, Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси, «Ўзбекистон стандартлар институти» давлат муассасаси, «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасаси, «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат муассасаси ва «Ўзбекистон аккредитация маркази» давлат муассасаси мутахассислари орасидан камида тўққиз аъзодан иборат таркибда тузилади.»;
ф) 8 ва 25-бандлардан «бош» деган сўз чиқариб ташлансин;
г) 9-банддаги «ва сифат тизимларини жорий этиш» деган сўзлар «бўйича техник сиёсатни амалга ошириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
и) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Номзод аттестациядан ўтиш учун аттестациядан ўтиш ҳақидаги ариза билан Агентликка мурожаат қилади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
номзоднинг мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича анкетаси;
аккредитация ва даврий баҳолашларда иштирок этганлигини тасдиқловчи буйруқ нусхалари;
иш жойидан тавсифнома;
ходимни сертификатлаштирилганлиги тўғрисидаги мувофиқлик сертификати нусхаси.
Мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.»;
ж) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26. Апелляция комиссияси аттестация комиссияси таркибига кирмаган Агентлик, «Ўзбекистон стандартлар институти» давлат муассасаси, «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасаси, «Ўзбекистон стандартлар институти» давлат муассасаси мувофиқликни баҳолаш органларининг мутахассисларидан беш кишидан иборат таркибда тузилади.»;
к) 1-иловадаги «паспортининг серияси, тартиб рақами» деган сўзлар «паспортининг ёки идентификацияловчи ID-картасининг серияси ва рақами» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
л) 2-иловадаги «Ўзстандарт» деган сўз «Техник жиҳатдан тартибга солиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.03.2025 й., 10/25/2899-2/0264-сон)