Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг
буйруғи
Майдони 2000 метр квадратгача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини жисмоний шахсларнинг онлайн-буюртманомасига асосан хусусийлаштириш ёки ижарага бериш учун тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 24 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3503-1]
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҳамда 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сон «Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2024 йил 13 февралдаги 56-сон буйруғи (рўйхат рақами 3503, 2024 йил 18 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2024 й., 10/24/3503/0239-сон) билан тасдиқланган Майдони 2000 метр квадратгача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини жисмоний шахсларнинг онлайн-буюртманомасига асосан хусусийлаштириш ёки ижарага бериш учун тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандида:
бешинчи хатбошидаги «олий таълим муассасалари» деган сўзлар «олий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «унитар корхонаси» деган сўзлар «муассасаси» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор А. ОРТИКОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 12 март,
01/14-23/37-сон
Келишилди:
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
2025 йил 7 март
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.03.2025 й., 10/25/3503-1/0266-сон)