Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 10.05.1990 йилдаги ПФ-5-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК ЖУМҲУРИЯТИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖУМҲУРИЯТ АҲОЛИСИ ШАХСИЙ ХЎЖАЛИГИДАГИ МОЛЛАР ВА ПАРРАНДАЛАРНИ ЕМ-ХАШАК БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА УЛАРДА ЧОРВАЧИЛИК МАҲСУЛОТИНИ КЎПАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат программасини рўёбга чиқаришда аҳоли шахсий хўжаликлари муҳим ўрин эгаллашини ҳисобга олиб ва чорвачилик маҳсулоти етиштиришни кўпайтириш учун уларни ем хашак билан таъминлаш мақсадида қуйидагиларни зарур деб ҳисоблайман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1990 йилнинг 1 июлидан бошлаб колхоз ва совхозларнинг тайёр планини бажаришда улар аҳолига сотадиган хашак ва ширали ем хашак ҳисобга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Давлат кооператив қишлоқ хўжалиги қўмитаси, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши ва вилоят ижроия қўмиталари, колхозлар ва совхозлар аҳолининг шахсий хўжаликларига 1990 йилда ҳар бир шартли бош мол ҳисобига 250 килограмм хашак ва 150 килограмм ширали ем хашак, 1991 йилда 550 килограмм хашак ва 300 килограмм ширали ем хашак сотишини таъминласинлар. Ҳар йилги планларда аҳолига ем-хашак сотиш ана шу нормаларга нисбатан кўпайтирилиши кўзда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1990 йилда аҳолининг шахсий хўжаликларига сотиш учун давлат ресурсларидан ҳар бир шартли бош молга ўрта ҳисобда (ҳар бир сигирга)_ камида 150 килограмм аралаш ем, 30 килограмм шулха, 50 килограмм кунжара ва шрот; 1991 йилда 160 килограмм омихта ем, 60 килограмм шулха ҳамда 50 килограмм кунжара ва шрот ажратилсин. Келгуси йилларда ана шу нормаларни кескин ошириш имконияти қидириб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир посёлка, қишлоқ ва овул Совети ҳузурида халқ депутатлари ва фаоллардан иборат комиссиялар ташкил этилиб, уларнинг зиммасига давлат ресурсларидан бериладиган ем-хашакларни, шунингдек колхозлар ва совхозлар аҳолининг шахсий хўжаликлари учун ажратадиган хашак ва ширали ем-хашакни тақсимлаш вазифаси юклатилсин. Ем-хашак келишиб олинган нархларда сотилсин, айрим хўжалик, район ва умуман регионнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, шахсий хўжаликлар билан шартномалар тузиш рағбатлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон АССР Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ҳамда район ва шаҳар ижроия қўмиталари давлат ресурсларидан аҳолига ажратиладиган ем-хашак жамғармаларининг эгалари эканлиги белгилаб қўйилсин, улар посёлка, қишлоқ ва овул Советларига ана шу ем-хашакни сотиш учун тақсимлаб, айни вақтда талонлар билан таъминлайдилар. Посёлка, қишлоқ ва овул Советларининг комиссиялари аҳоли шахсий хўжаликларига давлат ресурсларидан, Ўзбекбирлашув базалари ва савдо тармоқлари орқали кучли ем-хашак, шунингдек шахсий хўжаликларда рўйхатга олинган ҳар бош мол ҳисобидан колхоз ва совхозлар ажратадиган хашак ва ширали ем-хашак сотиш учун талонлар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон ССР Давлат кооператив қишлоқ хўжалик қўмитаси Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши ва вилоят ижроия қўмиталарининг шахсий хўжаликларига бошқа регионлардан келтирилаётган наслдор қорамоллар, шунингдек республика колхоз ва совхозларида етиштирилаётган наслдор ва насли яхшиланган моллар ҳисобидан ёш бузоқлар ва паррандалар сотишни кўпайтирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1990 йил мобайнида ҳар бир посёлка, қишлоқ ва овул Советида фуқароларнинг шахсий хўжаликларидаги молларга зооветеринария хизмати кўрсатадиган хўжалик ҳисобидаги пунктлар ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон агросаноат банки аҳолига улар мол ва парранда сотиб олишларида ёрдам кўрсатиш учун колхоз ва совхозларнинг талабномаларига мувофиқ кредитлар ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Фармонни рўёбга чиқаришга доир қарор қабул қилсин, унда колхоз ва совхозларни ем-хашакни кўпайтиришга рағбатлантириш ва ем-хашак аҳоли хўжаликларини устун даражада таъминлаш, маҳсулот етиштиришни кўпайтирганлик учун ем-хашак билан натура тарзида ҳақ тўлашни кенг жорий этиш юзасидан тадбирлар туркуми кўзда тутилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Фармонни бажариш устидан қатъий назорат ўрнатилсин ва ярим йилда бир марта системали равишда унинг рўёбга чиқарилиши тўғрисида маълумот берилсин, текшириш материаллари матбуотда ёритилсин ва телевидение орқали эшиттирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳуриятининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1990 йил 10 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-5-сон
(Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳурияти Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1990 й., 25-27-сон, 319-модда)