Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низомнинг 19-бандига қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 13 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3294-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-229-сон «Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 10 мартдаги 28/21-сон қарори (рўйхат рақами 3294, 2021 йил 3 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.04.2021-y., 10/21/3294/0285-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низомнинг 19-банди биринчи хатбошиси «давлат божи ва йиғимларни тўлаш» деган сўзлардан кейин «, мобил иловалар орқали электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни амалга ошириш» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 25 февраль,
5/12-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2025 й., 10/25/3294-2/0236-сон)