Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банклари билан депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 13 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3079-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ҳамда «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/13-сон қарори (рўйхат рақами 3079, 2018 йил 25 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018-y., 10/18/3079/2122-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банклари билан депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 28 февраль,
5/8-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқарувининг 2025 йил 28 февралдаги 5/8-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банклари билан депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан банк тизими ликвидлигини тартибга солиш ҳамда пул-кредит сиёсати фоиз инструментлари самарадорлигини ошириш мақсадида тижорат банкларининг пул маблағларини жалб қилиш ва уларни қайтариш тартибини белгилайди.».
2. 1-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «Марказий банк Кредит қўмитаси» деган сўзлар «Марказий банк бошқаруви» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 4-банддаги «Марказий банкнинг Кредит қўмитаси» деган сўзлар «Марказий банк бошқаруви» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2025 й., 10/25/3079-2/0237-сон)