Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 07.02.1998 йилдаги 61-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИНИ САНАЦИЯ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилишнинг самарадорлигини таъминлаш ва қулай иқтисодий шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш бўйича Ҳукумат комиссияси ҳамда вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари томонидан санация қилинадиган барча қишлоқ хўжалиги корхоналарида ташқи бошқарувчилар тайинланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бошқарувни ўтказиш учун тижорат банкларида санация қилинадиган барча қишлоқ хўжалиги корхоналарининг махсус счётлари очилганлиги ҳамда барча пул тушумлари ва харажатлар фақат махсус счёт орқали амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг товар-моддий бойликлар ва хизматлар учун, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш учун, шунингдек, бюджет билан ва бюджетдан ташқари фондлар билан ҳисоб-китоблари махсус счётдан фақат тўлов топшириқлари бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга норматив харажатлар доирасида амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ташқи бошқарувчилар қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш масалалари бўйича минтақавий комиссиялар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санация қилинадиган корхоналарнинг товар-моддий бойликлари қолдиғи ва мол-мулкини, қурилиши тугалланмаган ишлаб чиқаришларини, ер майдонларини, тузилган шартномаларини 1998 йил 1 январдаги ҳолатига кўра бир ой муддатда хатласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий фондлар ва моддий воситаларнинг ортиқча қолдиқларини сотиш чора-тадбирларини кўрсинлар, шунингдек, зарурат бўлса илгари тузилган шартномаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта кўриб чиқсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Агробанк» АТБ ва бошқа тижорат банклари дебитор қарзларни ундиришда санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарига кўмаклашсинлар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 майдаги 142-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 21-сон, 252-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 1998 йил 1 январдаги ҳолатига кўра бюджетга муддатида тўланмаган тўловларини тўлаш, шу жумладан пеня, 2000 йилгача кечиктирилсин. Тўлов муддати кечиктирилган маблағлар санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 2000 йил мобайнида тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг Пенсия жамғармаси, Иш билан таъминлаш жамғармаси, Ижтимоий суғурта жамғармаси ва Йўл жамғармасидан пеня қўшилмаган ҳолдаги қарзларини тўлаш 2000 йилгача кечиктирилсин. Кейинчалик улар 2001 йилдан бошлаб 2 йил давомида тенг улушларда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 1998 йил 1 январдаги ҳолатига кўра тўлов манбалари билан таъминланмаган кредиторлик қарзлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли вазирликлар ва идораларга имтиёзли фоизсиз кредитига қайта расмийлаштирилсин, ушбу кредит санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 2003 йилдан бошлаб 3 йил давомида тенг улушларда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкимёсаноат» уюшмаси, «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси, «Ўзавтотранс» корпорацияси, Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар корхоналари ва ташкилотларининг бюджетга муддатида тўланмаган тўловлар бўйича қарзлари санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг кўрсатиб ўтилган идоралардан кредитор қарзи миқдоридаги қайта расмийлаштирилган кредит суммасига ҳисобдан чиқарилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 мартдаги 104-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компаниясининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналаридан 1996 йил учун суғурта тўловлари тўлаш бўйича қарзларни 1998 йил 1 апрелгача тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 1996 йил учун суғурта тўловлари бўйича қарзларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 1997 йил ҳосилидан тайёрланган пахта хом ашёсини қайта ишлашни 1998 йил 1 мартгача тугалласин ҳамда хўжаликлар ихтиёрида қоладиган пахта ва пахта толаси учун узил-кесил ҳисоб-китоб қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги санация қилинадиган хўжаликлар ёнидан ўтувчи хўжаликлараро коллектор-дренаж тизимлари аҳволини икки ҳафта муддатда текшириб чиқсин ҳамда 1998 йилга ажратилган маблағлар доирасида уларни тозалашни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги аҳоли фойдаланган электр энергияси ва газ учун 1998 йил 1 мартдан бошлаб бевосита хўжаликлар аҳолиси билан ҳисоб-китоб қилинишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда хўжалик ички сув қувурлари тизимларидан фойдаланишни ташкил этиш ва қишлоқ аҳолиси томонидан ичимлик сувдан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш тартибини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари хусусийлаштирилган чорвачилик фермаларининг, ижарага берилган боғлар, узумзорлар, иссиқхоналар ва бошқа объектларнинг аҳволини ўрганиб чиқсинлар ҳамда хўжаликларнинг иқтисодий манфаатларига зарар етказилган ҳолларда шартномаларни қайта кўриб чиқиш юзасидан белгиланган тартибда тегишли қарорлар қабул қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Санация қилинадиган пахта ва дон етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига ишлаб чиқариш бўлинмалари ва мазкур хўжаликдаги оилалар билан хўжалик ички пудрат шартномалари, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига эса ер участкаларининг хўжалик ички ижараси шартномаларини тузиш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаларининг хўжалик ички ижараси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш юзасидан хўжалик ички пудрати намунавий шартномаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳамда манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташқи бошқарувчилар билан биргаликда санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ортиқча ходимларини бўшатиш, шунингдек, ушбу ходимларни ишга жойлаштириш бўйича бир ой муддатда таклифлар ишлаб чиқсин ва тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасига қишлоқ хўжалигида қонун ҳужжатларига риоя этилиши, шу жумладан қишлоқ хўжалиги корхоналарининг фаолияти, шунингдек, шартнома интизоми таъминланиши устидан назоратни кучайтириш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 14 январдаги 21-сон қарори билан белгиланган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг санация қилиниши учун (1998-1999 йилларда) шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси ва минтақавий комиссиялар санация қилинадиган хўжаликларни молиявий соғломлаштириш режаларининг бажарилишини йилнинг ҳар чорагида таҳлил қилсинлар ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-кунида Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсинлар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 апрелда қабул қилинган 169-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 58-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. «Ўзтелерадио» компанияси, Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси ва корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича минтақавий комиссиялар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилишни ёритишга доир махсус эшиттиришлар ва рукнлар ташкил этсинлар.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 апрелда қабул қилинган 169-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 58-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 июлдаги 362-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 7 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61-сон